Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Одил Аҳмедовнинг марказий ҳимояда ўйнаши — тўғри қарорми?

Баҳо:
+ | -

2011 йилги Осиё кубогида Абрамов Одил Аҳмедовни ҳимоя марказида ўйнатганида, кўпчилик учун авантюра туюлганди. Аммо кейинчалик, бу ҳолат футболда трендга айланди. Марказий ҳимоячи жароҳатланганда “МЮ” сафида бошқа ҳимоячи эмас, Майкл Каррик ҳаракат қилди. “Рома” бир муддат Де Россини марказий ҳимоячига айлантирди. Маскерано Аргентина терма жамоасида ярим ҳимоячи бўлса-да, "Барселона"да узоқ муддат тўлақонли марказий ҳимояда тўп сурди.

Бу бир бошланиш эди. Замонавий футболда ҳимоя чизиғи анча юқорида жойлаша бошлаб, прессинг билан бир қаторда, тўпни ҳимояда назорат қилиш ва аниқ паслар билан ҳужумни бошлаш энг муҳим жиҳатга айланди. Марказий ҳимоячиларга бўлган талаблар ортди – энди у яхши позиция танлаш, бош билан яхши ўйнаш, курашувчанлик хусусиятларидан ташқари, тўп билан яхши муомала қилиши, ўзига яраша диспетчерлик қобилиятига эга бўлиши керак. Хуллас, ҳимоянинг бир неча метрга олдинга чиқиши оқибатида, энди жамоаларда марказий ҳимоячилар плеймекерга айланишди.

Аввалига, бу услубнинг ишлаши учун ярим ҳимоячиларга мурожаат қилинган бўлса, эндиликда ҳақиқий топ ҳимоячи бу хислатларга ҳам эга бўлиши шарт. Рамос, Пике, Ван Дейк, Хуммелс каби ҳимоячилар яқин ўтмишдаги Каррагер, Каннаваро, Видичлардан анча фарқ қиладилар.

Бу тушунарли. Лекин Абрамов яна 8 йил олдинги қарорга қайтганида бироз хавотирим бор.

Биринчидан, юқорида айтганимдек, бу тренд эскирди, эндиликда марказий ҳимоячилар шунга яраша тарбияланмоқдалар. Бу дегани, Ўзбекистонда мана шундай талабларга жавоб берувчи ҳимоячиларнинг йўқлигини англатадими? Яъни, Абрамов услубига мос равишда тўпни назорат қилиш, ҳужумларни аниқ паслар билан бошлаб бериш бўйича керакли хусусиятларни ўзида жамлаган марказий ҳимоячилар йўқми? Клубларда ҳозир ҳам таянч яримҳимоячиларнинг ҳимояда тўп сураётганини кўриб келмоқдамиз, масалан, Фернандиньо ҳозирда «Манчестер Сити»да ҳимояда ўйнаяпти. Лекин бу мажбурий характерга эга, Ляпорт, Отаменди каби футболчиларнинг жароҳати мана шу йўлни танлашга мажбур қилди. Лекин бирор терма жамоа мураббийининг ўз ўйинини мана шундай қарор устига қураётганини кўрмаяпман. Бу ҳолатнинг изоҳи янада кўпроқ қўрқитади – демак, биз замонавий талабларга мос бўлган марказий ҳимоячиларни тарбиялай олмаяпмиз. Клубларимиз бугунги трендлардан анча ортда қолиб кетишмоқда. Агар 2011 йилда Аҳмедовнинг марказий ҳимояга кўчирилиши хос воқеа бўлиб, Абрамов шу орқали, жамоани ўз услубига мослаштирган бўлса, эндиликда, шунчаки, замонавий, дунёда ҳамма ўйнаб турган футболга яқинлаштириш учун Аҳмедов ҳимояга қайтариляптими, деган хулоса пайдо бўлади.

Иккинчидан эса, Аҳмедов 8 йилга қариди, унинг тезлиги, жисмоний ҳолати ҳам шунга яраша ўзгаргани шубҳасиз. Масъулиятли ўйинларда бундай қарор энди ростан ҳам, ана энди, авантюра бўлиб қолмайдими?

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 09:25, 14.11.2019.
Ўқилди: 5135 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.