Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

РПЛдаги энг омадсиз трансферлар

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионати Европанинг бошқа биринчиликларидан ўзининг ноодатий об-ҳавоси ва ўзгача мураббийлари билан ажралиб туради. Дарҳақиқат, ушбу биринчиликда омадли тўп суриш барчага ҳам насиб этавермайди. Бугун Россия чемпионатидаги энг омадсиз трансферлар ҳақида сўз боради.

Обафими Мартенс



2011-йилда Россиядаги энг қудратли клублардан бири саналмуш Рубин ўз тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бирига қўл уради. «Интер»даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Обафиме Мартинс учун нақд 9 миллион евродан воз кечган клуб нигериялик ҳужумчидан наф чиқара олмади десак, адашмаган бўламиз. Ўзининг илк мавсумида атиги 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи мавсум сўнггида бир мавсум «Бирмингем» клубига ижарага бериб юборилади. Ижарадан сўнг Қозонга қайтган ҳужумчи кичик жароҳат ортириб олади ва сафдан чиқади. Бу орада «Рубин»нинг ишлари ортга кетишни бошлайди. Мартенс йил бошида заҳирада ўтирган бўлса, мавсум сўнггига қадар Қурбон Бердиевнинг ишончини қозона олмайди ва тўлиқ заҳира футблчисига айланиб қолади. Шартнома сўнггига қадар атиги 20 та учашувда майдонга тушган Мартенс ўз ҳисобига бор-йўги 2 та гол ёзиб қўяди.

Бруно Алвеш



«Порту» сафида ички чемпионатдаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан Бруно 2010-йилдаги мундиалда Португалиянинг асосий ҳимоячисига айланади.  Айнан ушбу омил туфайли «Зенит» ҳимоячини 22 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Аввалига ушбу харид омадли кўринган бўлсада, кўп ўтмай питерликларнинг хатога йўл қўйгани маълум бўлди. Алвеш узоқ вақт асосий таркибда тўп сурган бўлсада, курашларда имконияти бой берар, ортиқча қўполлик ишлатишга мойилроқ эди. Унинг ишончсиз ўйинларидан чарчаган Спалетти асосий ҳимоячи позициясини Томаш Ҳубочанга ишониб топшира бошлайди ва кўп ўтмай «Зенит» ҳимоячини «Фенербаҳче» клубига 5,5 миллион евро эвазига пуллаб юборади.

Карлос Эдуардо


2010-йилда «Рубин» клуби мутасаддилари ўз тарихларидаги энг омадли трансферга қўл уришган эди. 20 миллион евро эвазига «Хоффенхайм»дан ҳарид қилинган Карлос Эдуардонинг келажагига ҳеч ким шубҳа қилмаётган эди десак, адашмаган бўламиз. Бразилия терма жамоасида дебют қилишга ҳам муваффақ бўлган қаҳрамонимиз Қозондаги дебют учрашувидаёқ «Амкар» дарвозасига 2 та гол киритишга муваффақ бўлади, бироқ кўп ўтмай тизасидан жуда оғир жароҳат олади ва узоқ муддатга сафдан чиқади. Жароҳатдан сўнг, ўзига кела олмаган футболчи қолган 4 йил давомида бошқа бирорта гол киритишни уддалай олмагани жуда ачинарли.

Нуну Маниша


2005-йилда Москванинг «Динамо» жамоаси томонидан ҳарид қилинган Маниша амалдаги ЕЧЛ ғолиби ва ўз позициясидаги энг кучли футболчилардан бири эди. Ўша даврлар учун фантастик сумма ҳисоблаган 15 миллион евро ҳарид қилинган Манишанинг Россия чемпионатида пайдо бўлиши барчани ҳайратга солган бўлса, ажаб эмас. Ўзининг илк мавсумидаёқ мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилади. Португалиялик футболчи Россиянинг об-ҳавосидан нолийвергач, клубнинг ашаддий мухлисалри ҳам ёмон кўриб қолади. Оқибатда, клуб уни «Челси»га ижарага бериб юборади. Орадан бир йил ўтиб эса, «Атлетико Мадрид» футболcчиниг ҳуқуқини сотиб олади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:35, 21.11.2019.
Ўқилди: 4328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6241]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2938]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2816]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2557]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2497]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1846]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1844]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1785]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1783]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1675]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик