Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда ҳакамлик даражасини ошириш, футбол учрашувларининг ҳакамлар томонидан ҳар жиҳатдан адолатли тарзда бошқарилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қатор лойиҳа ва дастурларни амалга ошириб келмоқда.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ФИФА ҳамда ОФК тавсияларига мувофиқ, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида яқин келажакда Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу боисдан кеча Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар бошланди. Унда ФИФА ва ИФАБ мутахассислари томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг фойдали жиҳатлари, ушбу тизимдан самарали фойдаланишда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашмоқда.

Семинарда ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, Суперлига учрашувлари ҳакамлари, назоратчи ва йўриқчилар, Суперлига учрашувлари ўтказиладиган стадионлар директорлари ҳамда Спорт телеканали вакиллари иштирок этишмоқда.

Кеча старт олган семинарда бевосита иштирок этаётган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур тизимнинг йўлга қўйилиши юртимизда футболнинг ривожи учун хизмат қилишини таъкидлаб ўтди:

- Сўнгги вақтларда ФИФА ҳамда ОФК томонидан футболга замонавий технологиялар жадал суръатларда татбиқ этилмоқда. Жаҳоннинг етакчи лигалари ҳам ўйиннинг ҳар томонлама адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида VAR тизимини аллақачон йўлга қўя бошлашди. Шу ўринда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Юртимизда ФИФА ва ОФКнинг нуфузли мусобақаларини ўтказиш режалаштириляпти. Йирик мусобақаларга мезбонлик қилиш учун эса замонавий технологиялардан кенг фойдаланаётган ФИФА ҳамда ОФК каби илдамлашимиз талаб этилади. Шу боисдан яқин келажакда юртимизда ҳам VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу борадаги дастлабки қадамларни ташлаяпмиз. Ушбу семинар давомида олинадиган билимлар бизга мазкур тизимни татбиқ этишда ас қотишига аминман, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:08, 22.11.2019.
Ўқилди: 3110 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.