Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

А серия. «Аталанта» яхши ўйнаб, «Ювентус»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди. «Аталанта» ўз уйида «Ювентус»га қарши жуда яхши ўйин намойиш қилиб, мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди.

Айниқса, бергамоликлар танаффусга қадар рақиб дарвозасига камида 2та тўп киритишлари керак эди. 16-дақиқада тўп Сами Хедиранинг қўлига теккани боис "Ювентус" дарвозасига пенальти белгилади. Муса Барроу томонидан йўлланган зарба устунга тегиб қайтди.

Бўлим ўрталарида эса мезбонлар яна 2та вазиятга эга бўлишди. "Кекса синьора" посбони Войцех Шчесни ва ҳимоячи Маттиа Де Шильо қийин вазиятда ўз жамоасини қутқаришди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Аталанта" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Барроунинг узатмасидан кейин Робин Госенс бош билан дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.

Ғолиблик ДНКсига эга бўлган "Ювентус" қолган дақиқаларда 3та ҳужум уюштирди ва 3та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Игуаин дублга эришган бўлса, Пауло Дибала ўз ҳисобига битта гол ёзди.

Ушбу ғалаба туфайли "Юве" ўзининг мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 35тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Италия А серияси, 13-тур
Аталанта – Ювентус 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар: 1:0 – 56 Госенс, 1:1 – 74 Игуаин, 1:2 – 82 Игуаин, 1:3 – 90 Дибала.
Аталанта – Голлини, Хатебур, Толои, Гимшити, Госенс (Кастань, 71), Гомес, Пашалич, Фройлер (Траоре, 85), де Рон, Паломино, Барроу (Муриэль, 57).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Де Шильо, Пьянич, Куадрадо, Бентанкур (Дуглас Коста, 58), Хедира (Эмре Жан, 70), Бернардески (Рэмзи, 26), Дибала, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Игуаин (7), Паломино (10), Дибала (27), Фройлер (41), Госенс (45), Куадрадо (45), Толои (61), Голлини (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 23.11.2019.
Ўқилди: 3965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.