Англия премьер-лигасининг 13-тури доирасида «Кристал Пэлас» ўз уйида «Ливерпуль»ни қабул қилди. Клопп шогирдлари бу баҳсда қийинчилик билан ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар ҳисобни очишган эди, аммо VAR вазиятни қайта кўриб чиқиб, голни бекор қилди.
Иккинчи бўлим бошида эса Садио Мане дарвозани ишғол қилди. Унинг зарбасидан кейин тўп посбоннинг қўли ва дарвозанинг иккита устунига тегиб, чизиқни кесиб ўтди.
Шундан сўнг "Кристал Пэлас" ҳужумдаги фаолликни ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Уилфрид Заҳа дарвозани ишғол қилди.
Орадан атиги 3 дақиқа ўтиб "Ливерпуль" яна олдинга чиқиб олди. Дарвоза майдончаси ичида турган ҳимоячилар тўпни узоққа тепиб юбора олишмади, Фирмино эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Заҳа мерсисайдликларни кечирди: у яккама-якка вазиятда юқорига зарба бериб юборди.
Шу тариқа, "Ливерпуль" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 37тага етказиб олди.
Англия чемпионати, 13-тур
Кристал Пэлас – Ливерпуль 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 49 Мане, 1:1 – 82 Заа, 1:2 – 85 Фирмино.
Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Келли, 70), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Таунсенд, Макартур, Миливоевич, Куяте (Шлупп, 72), Заа, Айю (Бентеке, 76).
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Окслейд-Чемберлен (Ориги, 64), Хендерсон (Милнер, 79), Мане, Фирмино (Гомес, 89).
Огоҳлантириш: Фабиньо (54).