Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан йўлга қўйилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ФИФА ҳамда ОФК тавсияларига мувофиқ, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар бошлангани ҳақида маълумот берган эдик.

ФИФА ва ИФАБ мутахассислари томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг фойдали жиҳатлари, ушбу тизимни самарали қўллашда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилган семинар якунланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш учун 7 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади ва бу 3 босқичда амалга татбиқ этилади. Қолаверса, VAR тизимини тўлиқ йўлга қўйиш учун ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик олиб бориш лозим бўлади. Яъни, дастлабки икки босқичда бу борада етарлича тажрибага эга VAR провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, ушбу тизим бўйича ишлайдиган мутахассислар, видеоператорлар тайёрланади, стадионлар VAR тизимидан фойдаланиш учун мослаштирилади, VAR бўйича ишловчи ҳакамлар малакаси оширилади, шунингдек, якуний босқичда футболчи, мураббийлар, футбол жамоатчилигига VAR тизими ишлаш тартиби бўйича зарур маълумотлар тақдим этилади. Шундан кейингина VAR тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА ва ИФАБ тавсияларига амал қилган ҳолда юқорида санаб ўтилган барча жиҳатлар бўйича пухта ҳозирлик ишлари олиб боради. Бу борадаги дастлабки қадамлар аллақачон қўйила бошланди. 21-22 ноябр кунлари ташкил этилган ушбу семинар давомида VARни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳар бир жиҳатга батафсил тўхталиб ўтилди. Эндиликда мазкур тизимни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилади ва VAR тизимидан режага мувофиқ тарзда босқичма-босқич 2021 йилдан бошлаб фойдаланила бошланади. 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:18, 23.11.2019.
Ўқилди: 3105 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик