"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Қироллик клуби" сафидаги фаолиятида ўз олдига қандай мақсадлар қўяётгани ҳақида гапирди.
"Мен ҳамиша жамоа учун ўйнайдиган футболчи бўлиб келганман. Майдонга чиққанимда бугун 3та гол ураман ёки "Олтин тўп" учун курашда кўпроқ имкониятга эга бўламан, деб ўйламайман. Балки, "Олтин тўп"ни ҳеч қачон қўлга киритмасман, балки 1-2 марта унга эга чиқарман. Аввало ўзимга бўлган ишончни тиклашим керак. Кўрамиз, кейин нима бўлар экан.
Майдонга чиққанимда, "Реал" сафида Криштианудан яхшироқ ўйнашим кераклиги ҳақида ўйламайман. Мен Роналдуга нисбатан кўп гол урмайман. Лекин қўлимдан келган барча ишни бажаришга ҳаракат қиламан. Мени "Челси"даги фаолиятимга нисбатан кўпроқ танқид қилишлари мумкинлигини билардим, аммо бу муаммо эмас", – деди Азар "Le Parisien" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи "Реал" сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 4та голга узатма берди.