Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Самвел Бабаян «Локомотив» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволига жавоб берди.

- Шубҳасиз, учрашувни барча интиқлик билан кутди. Бироқ афсуски, баҳс ҳеч нима бермасди. Аммо учрашув ўзининг принтсипиаллигини йўқотмаганди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар яхши вазиятларни яратишди. Бироқ 0:0 адолатли ҳисоб бўлди. Биз яна бир бор барча билан рақобат қила олишимизни кўрсатдик. Сўнгги ўйинларни яхши ўтказдик ва айта оламан, қилинган меҳнатлар ўз самарасини бераётганди. Деярли барча ўйинларда жамоа гъалабага лойиқ ўйнади. "Пахтакор" мавсумни яхши ўтказди. "Локомотив" эса тинмасдан олдинга ҳаракатланади. Келаси йилнинг 21 январь кунида ОЧЛ саралаши доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўйин бўлади. Унга қаттиқ тайёрланамиз.

Буни яширгандан маъно йўқ. "Локомотив"даги сўнгги ўйиним бўлди. Бу ерда мен профессионал футболчи, профессионал коллектив билан ишладим. Яхши оила бўлдик. Нафақат, жамоа, балки академия борасида ҳам тўхталаман. 13 ёшли йигитлар республикада чемпионга айланишди. Клубдаги барча ишчи ва футболчилар футбол планида етук эканлигини кўрсатишди. Кейинги жамоам "Чанчунг Ятай" бўлади. Афсуски, жамоа юқори лигани тарк этган, шундай бўлса ҳам уларнинг амбитсиялари юқори. 2016 йилда ушбу жамоадан менга таклиф тушганди. Оъша пайт термадан кета олмасдим. 3 ҳафталар олдин улар менинг вариантимга яна бир бор қайтишди. Корея ва хитойлик номзодлардан айнан мени танлаб олишди. Мақсадим - барча ерда академиядан асосий жамоага футболчи етказиб бериш. Бенитес, Пеллегрини, Липпи кабилар Хитой футболидан нафас олишган. "Локомотив" раҳбарияти билан бу борада гаплашиш жуда қийин бўлди. Орзуим - чет элда ишлаш. Умуман олганда орзуим ушалганди. УEФА Осиёнинг Про-Лицензиясини тан олмас экан. Шу боисдан мен у ерда кўп ҳам ишлай олмадим. Хитойга мен билан шу ерда ишлаётган Деян Журжевич, Александар Галич, Григорий Колосовский ҳамда Антон Маеранов билан кетамиз.

Хитой биринчи лигасида 3 легионер ўйнайди. Иккитаси майдонда ҳаракат қилса, биттаси қайдномада бўлади, холос. Аммо футболчилар омзодини кўриб чиқаман ва бу таклифингизни рад эта олмайман.

"Локомотив" барибир кучайиши керак. Мирзаев жароҳат олганда бу тешикни ёпиш қийин бўлди. Зотеев ва Ҳошимовнинг ўрнига бошқа рақобатчи йўқ. Юқори мақсадлар учун курашишга жамоада юқори рақобат бўлиши керак. Ҳар доим ҳам юқори маош тўлайдиган клубда бахтли бўла олмайсан. "Локомотив" - ажойиб оила. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда.

Бугунги ўйин икки қисмга бўлинди. Баъзида биз, айрим пайтларда "Пахтакор" ўйинни назорат қилди. Икки жамоа ҳам юқори сифатли ўйин кўрсатди дея оламан.

Менга имконият берган "Локомотив" футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ярим йиллик фаолиятим давомида клубда профессионал инсонлар фаолият олиб боргани учун раҳмат айтаман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:16, 30.11.2019.
Ўқилди: 7209 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик