Москванинг «Локомотив» ва Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Александр Самедов WADAнинг Россия терма жамоасини 4 йил йирик мусобақалардан четлаштирилгани ҳақида фикр билдирди.
«Бу менга қандайдир уюштирилгандек туюлмоқда. Бизнинг спортчиларимизда бундай воқеа содир бўлганига ишониш қийин. Терма жамоамиз ЖЧда давлатимиз мадҳиясисиз ва байроғисиз иштирок этишидан шокдаман. Буни тасаввур қила олмаяпман. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади, соғлом фикр албатта ғалаба қозонади. Айтишларича, имконият жуда оз. Тушунмаяпман, қандай қилиб Россия терма жамоаси майдонга чиқсаю, мадҳияси янграмаса? Нафақат бизнинг футбол катта инсонларнинг қўлларига ўтиб кетди, балки спортимиз ҳам шундай бўлди», - деди Самедов sport24.ru сайтига берган интервьюсида.













