Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Европа лигаси. 1/16 финал босқичи қуръаси ҳақида фойдали маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Европа лигасида гуруҳ босқичи якунланиб, плей-оффда иштирок этадиган 32та жамоанинг номи аниқ бўлди. 1/16 финал босқичига ташланадиган қуръа ҳақида фойдали маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими 16 декабрь, душанба куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

Кимлар иштирок этади?
Қуръада Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган 12та жамоа, гуруҳда 2-ўринни банд этган 12та клуб ва Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган 8та жамоа иштирок этади.

"Танланганлар"
"Арсенал" (Англия)
"Аякс" (Голландия)*
"Базель" (Швейцария)
"Бенфика" (Португалия)*
"Брага" (Португалия)
"Гент" (Бельгия)
"Зальцбург" (Австрия)*
"Интер" (Италия)*
"Истанбул Башакшеҳир" (Туркия)
ЛАСК (Австрия)
"Мальме" (Швеция)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Порту" (Португалия)
"Севилья" (Испания)
"Селтик" (Шотландия)
"Эспаньол" (Испания)

"Танланмаганлар"

"Айнтрахт" (Германия)
"Алкмаар" (Голландия)
АПОЕЛ (Кипр)
"Байер" (Германия)*
"Брюгге" (Бельгия)*
"Вольфсбург" (Германия)
"Вулверхэмптон" (Англия)
"Копенгаген" (Дания)
"Лудогорец" (Болгария)
"Олимпиакос" (Греция)*
"Рейнджерс" (Шотландия)
"Рома" (Италия)
"Спортинг" (Португалия)
"Хетафе" (Испания)
ЧФР (Руминия)
"Шахтёр" (Украина)*

* ЕЧЛдан ўтган жамоалар

Саватчаларга қандай ажратилган?
Барча иштирокчилар 2та — "танланганлар" ва "танланмаганлар" саватчаларга ажратилган. Европа лигасида гуруҳ ғолиблари ва ЕЧЛдан ўтган жамоалар орасида энг яхши коэффициентга эга бўлган 4та клуб "танланганлар" гуруҳига қўшилди.

Қуръа тартиби

— "Танланганлар" жавоб ўйинини ўз уйларида ўтказишади.

— Европа лигасини битта гуруҳда ўтказган жамоалар ҳамда бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

— Бошқа чекловлар ҳақида қуръа пайтида эълон қилинади.

1/16 финал ўйинлари қачон ўтказилади?
Дастлабки ўйинлар 20 февраль, жавоб учрашувлари 27 февраль кунлари ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан 22:55 ва 01:00да бошланади. Нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими 28 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:35, 13.12.2019.
Ўқилди: 6674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.