Айни дамда футбол деганда, Роналду ва Месси барчанинг кўз олдига келадиган даврни бошдан кечирмоқдамиз. Тўғри, ҳозирги авлод бу икки йигитдан ташқари Пеле, Марадона, Зидан сингари мега юлдузлар ҳақида ҳам яҳшигина тушунчага эга, бироқ 90-йилларда порлаган юлдузлар ҳақида негадир тобора унутиб боряпмиз. Бугун ўша лойли майдонларда ҳам чинакам шедевр ўйинларни ўтказган ва футболни ҳозирги авлод супер юлдузларига қўллари билан топширганча ўзлари бироз унут бўлган 2 та афсовий футболчининг ҳаёт йўлини хотирлаймиз.
Христо Стоичков
“Барселона” жамоаси тарихидаги энг кучли легионерлардан бири ва Болгария футболининг тирик афсонаси Стоичков ҳақида охирги маротаба қачон эсладингиз?
Болгариянинг одатий қишлоқларидан бирида туғилган болакайнинг ёшлигида 3 та орзуси бор эди. Софиянинг ЦСКА жамоасида тўп суриш, терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш ва энг муҳими ўз кумири Ёҳан Кройфнинг “Барселона”си либосини кийиш. ҚизиғИ шундаки, Стоичков ўша пайтлари “олтин бутса” ва “олтин тўп” ҳақида орзу ҳам қилмаганига қарамай, ушбу совринларга ҳақли тарзда эга чиққани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетгани аниқ.
Христо учун футбол оламидаги илк қадамлар жуда омадсиз келади. 19 ёшида “армиячилар” сафида 1985-йилдаги мамлакат кубоги финалида олган қизил карточкасини жамоа раҳабрлари кечиришни истмайди ва уни харбий ҳизматга жўнатиб юборишади. Кейинчалик футболчини бутун умрга тўп тепиш ҳуқуқидан маҳрум қилишган бўлсада, бир йил ўтиб бу қарор бекор қилинади. Икки йил ўтиб унинг иккинчи орзуси ҳам амалга ошди ва у терма жамоадан чақирув олди. 1989-йилга келиб ушалмасдек кўринган орзу унинг олдидан чиқиб қолди. Ўша йили у тўп сураётган Софиянинг ЦСКА жамоаси “кубог эгалари кубоги” мусобақасида “Барселона”ни билан тўқнаш келди. Болгария аутболининг тирик афсонаси ҳайот йўлини тубдан ўзгартириб юуборган учрашувда "Барселона" дарвозасини 3 бор ишғол қилишга муваффақ бўлади ва шаҳсан Ёҳан Кройфнинг эътиборини тортди. Ўша йили Европанинг энг яҳши тўпурари учун бериладиган “олтин бутса”ни қўлга киритгач, 3-орзусини амалга ошириш учун Католонияга учиб кетади.
“Барса” таркибида 6 йил тўп сурган болгариялик ҳужумчи 114 та гол ва 200 юздан ортиқроқ ассистлар эгаси бўлибгина қолмай, клуб фалсафасини тўлиқ ўзлаштиришга ҳам муваффақ бўлди. Майдонда ўзини рассомлардек эркин тутувчи чапақай ҳужумчидан Кройф унумли фойдаланар, фақат Стоичковнинг қизиққонлиги сира ортда қолмас эди. Католониядаги фаолияти давомида бир неча бор қизил карточа билан сийланганига қарамай, қаҳрамоними қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққанини унутмаслик лозим.
1994-йилда бўлиб ўтган ЖЧ Христони футбол тарихида абадий қолишини таъминлаб берди. Болгария терма жамоаси билан мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган қаҳрамонимиз шу қадар чиройли теҳника намойиш этдики, Баджо ва Рамарио бир четда қолиб “олтин тўп” айнан унга топширилди. Ўша мусобақада Бразилия ғолиб чиққан бўлсада, мундиал Стоичковга катта машхурлик олиб кирди. Кейинчалик катта маош эвазига турли клубларда тўп сурган қаҳрамонимиз ўз фаолиятини МЛСда якунлади. Кўп ўтмай мураббийликка қўл урган қаҳрамонимиз айтарли ҳеч қандай ютуққа эриша олмади. Барча яҳши футболчилардан яҳши мураббий чиқмаслигин англагач, Ҳиндистон чемпионатидаги жамоаси билан шартномани бекор қилди ва ортга Болгарияга қайтиб кетди.
Яри Литманен
Финландия футболини янги даражага олиб чиққан Литманен скандинавиянин энг совуқ шаҳарларидан бири Лаҳтинда дунёга келади. У бир вақтнинг ўзида футбол ва ҳоккей билан шуғулланган ва узоқ вақт давомида улардан бирини танлаш борасида қарор қабул қилган камсонли футболчилардан бири бўлса, ажаб эмас.
Футболни танлагач, барчаси тезлашиб кетади. 16-ёшида катталар футболида дебют қилган қаҳрамонимиз 18 ёшида терма жамоаси сафида гол киритишга муваффақ бўлади. Ҳужумчининг келажаги порлоқ эканлигига биринчилардан бўлиб ишонган “Аякс” скаутлари уни Амстердамга олиб келишади. Энг қизиғи шундаки, “Аякс” Литманен трансфери учун кулгули сумма сарфлайди ва ўз тарихидаги энг омадли трансферлардан бирига қўл уради.
Аввалига Луи Ван Галлнинг ўйин услубига мослаша олмаган ҳужумчи кейинг мавсумда Голландия тўпурарига айланади. Эътиборлиси шундаки, Литманен киритган голларнинг аксарияти нозик дид билан урилган бўлиб, Ибраҳимовичга қадар акробатик услубдаги голларни айнан қаҳрамонимиз урфга олиб кирди. 1995-йилда қаҳрамонимиз “Аякс” билан ЕЧЛда ғолиб чиқишни уддалагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган бўлса, ажам эмас. Ўша Мусобақа давомида Литманен 6 бор гол киритишни уддалаган бўлса, кейинг мавсумда бу кўрсагич 9 тага етади. Афсуски, иккинчи финалда “Ювентус” пеналтилар сериясида омадлироқ иштирок этгани боис мусобақа ғолибига айланган эди.
Ўзининг 28 ёшида чинакам юлдуз даражасига кўтарилган ҳужумчи Ван Гал ортидан “Барселона” сафига келиб қўшилади ва ўз ҳайотидаги энг катта хатога йўл қўйди. Афсуски, Католония клуби сафида бир ярим мавсум давомида атиги 4 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи жароҳатлар билан ўралашиб қолади ва ички муҳитга мослашиб кета олмади...
Кариерани қайта ишга тушириш мақсадида “Ливерпуль” сафига келиб қўшилган ҳужумчи ўзини буткул бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис этган бўлса, ажаб эмас. Яри АПЛнинг шиддатли футболига мослашгунига қадар футбол ўзгариб борар, янги авлод мураббийлари ўз ғояларини амалга ошириш учун ёш футболчилардан фойдаланишни авзал кўра бошлайди. Финландиялик ҳужумчи “Ливерпуль” сафида “УEФА кубоги” ва Англия кубогини қўлга киритган бўлсада, ўзи истаган ўйинни намойиш эта олмади.
Ингилизлар билан тузилган шартнома ўз якунига етгач, “Аякс” уни ортга қайтарди. Литманен ўз спорт формасини тиклаб олган бўлсада, “Аякс”нинг янги авлоди билан рақобатда енгилаётганини тушиниб етди ва 2004-йилда ўз хоҳиши билан шартномани бекор қилиб ўз юртига қайтиб кетди.
Финландияда уни қаҳрамонлардек кутиб олишди. Яри барчасини Лаҳти шаҳри жамаосда бошлаган эди. Энг қизиғи шундаки, мавсум якунлангач, бутсаларини михга илишни истамади ва Швециянинг “Малмо” жамоасига ўтиб кетди. Фақатгина 2011-йилга келибгина ўз фаолиятига нуқта қўйган ҳужумчи учун Финландияда бир нечта ҳайкаллар ўрнатилди. Айни дамда қаҳрамонимиз турли ҳил футбол каналларида эксперт вазифасини бажармоқда.