Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Дунёнинг энг катта стадионлари (топ-7)

Баҳо:
+ | -2

Замонавий футбол ареналар нафақат қулай, балки кўпроқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олиши ҳам жуда муҳим. Футболнинг тобора оммалашиб бораётгани боис, стадионларнинг сиғими ҳам катталашиб бормоқда. Бугун сайёрамиздаги энг улкан 7 та стадион ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

7-ўрин.“Соккер Cити”

 

Бутун Африкадаги энг муҳташам стадионлардан бири саналувчи “Соккер Cити” 1980-йилда Жанубий Африка республикасида бунёд этилган. 2010-йилда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати учун қайта таъмирланган ўйингоҳ дунё стандартлари даражасида қайта қад кўтарилди. Айни дамда, футбол ва регби учрашувларини қабул қилувчи стадионнинг сиғими 94 мингни ташкил этади.

 

6-ўрин. “Камп Ноу”

 

Европанинг энг катта стадиони сифатида эътироф этилувчи ўйингоҳ ўз бағрига 99 354 мухлисни сиғдиришга қодир. Тез орада қайта таъмирланиши кутилаётган стадион тўлиқ футбол учун мослашган бўлиб, бази-базида катта коцертларни ҳам қабул қилади. Испания меъморчилик санъати дурдонаси саналмуш ўйингоҳ 1957-йилда бунёд этилган.

 

5-ўрин. “Озодий”

 

Тахминан 3 миллион квадрат метр майдонда қад ростлаган “Озоди” спорт комплекси 1974-1984 йиллар оралиғида дунёнинг энг улкан стадион сифатида эътироф этилган. Теҳрон шаҳридаги стадион нафақат пойтахт клублари, балки Эрон терма жамоасининг ҳам уй учрашувларига мезбонлик қилади. Ушбу стадион бир вақтнинг ўзида 100 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган кам сонли стадионлардан бири.

 

4-ўрин. "Букит Жалил”

 

1998-йилда Малайзияда бўлиб ўтган “дўстлик ўйинлари” учун бунёд этилган ўйингоҳ 2007-йилда бўлиб ўтган Осиё кубоги учун қайта таъмирланади. Улкан ўйинго 100 200 мухлисга мўжалланган бўлиб, Малайзия терма жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.

 

3-ўрин. “Ацтека”

 

Мексика пойтахти Меҳикода жойлашган ўйингоҳ ўзининг маҳобати билан қолганлардан ажралиб туради. Бир вақтнинг ўзида 105 000 мухлисни қабул қилувчи стадион 1986-йилда бўлиб ўтган ЖЧ гувоҳи саналади. Айнан ушбу стадионда Марадона ўзининг афсонавий қўл билан киритлган голини айнан шу стадионда нишонлаган.

 

2-ўрин. “Солт Лейк”

1984-йилда қуриб фойдаланишга топширилган стадион Ҳиндистонда жойлашган бўлиб, асосан футбол ва енгил атлетика спорт мусобақаларини ўзида қабул қилишга мўлжалланга. Нафақат улканлиги, балки чиройли дизайни борасида ҳам қолганлардан ажралиб туривчи ўйингоҳда Ҳиндистон терма жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади.

 

1-ўрин. “1-май стадиони”

Яқин орада бирорта стадион Шимолий Кореядаги ўйингоҳни мухлис сиғими борасида ортда қолдира олмаса керак. Бир вақтнинг ўзида 150 минг мухлисга мўлжалланган улкан арена нафақат футбол ўйинлари, балки турли байрам тадбирларини ҳам ўзида қабул қилади. Стадионнинг баландлиги 60 метр бўлиб, 80 кириш ва чиқиш эшикларига эга. Сайёрамиздаги энг улкан ўйингоҳ Шимолий Корея терма жамоасининг уй учрашувларини ҳам ўзида қабул қилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:37, 21.12.2019.
Ўқилди: 28615 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.