«Тоттенхэм» Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган «Челси»га қарши ўйин (0:2)да ярим ҳимоячи Сон Хеунг Миннинг майдондан четлатилгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Пенальти – бу пенальти. Бу вазиятда VAR тўғри қарор қабул қилди. Сонга берилган қизил карточка эса — бу аҳмоқлик. Майдондаги ҳакам ва видеоёрдамчи ҳакам ушбу вазиятга тўғри баҳо бера олишмади.
Умид қиламан, қовурғаси синиб кетган Рюдигер тезда соғайиб кетади. Ахир Сон унинг қовурғасини синдириб қўйдику, шундай эмасми?», - деди Моуриньо.