Кириш Регистрация
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта 2-3 Фиорентина

Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги учун чипталар бир кунда сотилиб кетди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

UFCʼнинг асосий жангида ирландиялик Конор Макгрегор иштирок этадиган навбатдаги турнири учун чиқарилган чипталар 24 соатда сотилиб кетди. Бу ҳақда журналист Кевин Айол ташкилот раҳбари Дэйн Уайтга асосланиб хабар берди.

31 ёшли Макгрегор ва америкалик Дональд Серроне ўртасида ярим ўрта вазнда бўлиб ўтадиган беллашув UFC 246 турнирининг асосий жангига айланади. Мусобақа 2020 йил 19 январь куни бўлиб ўтади.

Айолнинг айтишича, бир кундаёқ сотилиб кетган чипталардан 10 миллион доллар фойда келиб тушган.

29 ноябрь куни Макгрегорнинг навбатдаги рақиби Серроне бўлиши маълим қилинганди. Америкалик жангчи UFCʼда ғалабалар сони бўйича рекордчи саналади — 23 та. Ирландиялик спортчи эса октагонга қайтишини Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилганди.

Хабарингиз бор, унинг шу пайтгача охирги жанги 2018 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда у россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедовга ютқазиб қўйиб, енгил вазнда UFC чемпиони мақомини қайтариб олишнинг уддасидан чиқа олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор икки вазн тоифасида UFCʼнинг собиқ чемпиони ҳисобланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:39, 23.12.2019.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.