Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Акинфеев Файзуллаевнинг ЖЧ-2026даги голи ҳақида ҳазил қилди

Баҳо:
+ | -

«ЦСКА» дарвозабони Игорь Акинфеев Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевни жаҳон чемпионатлари тарихида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи бўлгани муносабати билан табриклаганини айтди.

«ЦСКА»нинг собиқ футболчиси Файзуллаев ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи биринчи турида Колумбияга қарши ўйинда (1:3) Ўзбекистоннинг ягона голига муаллифлик қилганди. 22 ёшли футболчи иккинчи бўлимда бош билан аниқ зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилган. Унинг бўйи 167 сантиметрни ташкил этади.

— Жаҳон чемпионатида собиқ жамоадошингиз Файзуллаевнинг голини кўрдингизми?
— Ҳа, Аббосбекнинг қайтган тўпдан урган голини кўрдим. Балки бу унинг фаолиятидаги энг қийин голдир (кулади). Унинг учун жуда хурсандман. Ўқишимча, у жаҳон чемпионатлари тарихида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланибди. Уни табрикладим, жуда хурсандман. Бу воқеа эсда қолади, — деди Акинфеев.

23 июнь куни иккинчи тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 16:00, 21.06.2026.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик