Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Энг, энг, энглар тақдирланган тадбирдан кўришингиз шарт бўлган ГАЛЕРЕЯ

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги "Зарафшон" концерт залида Ўзбекистон профессионал лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил якунлари бўйича лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб ЎФАнинг йиллик ҳисобот Конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилот бош котиби Аваз Махсумов қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Шундан сўнг турли номинациялар бўйича ғолибларга совринларга топширила бошланди.

Ўзбек футболи нуронийси — Наримон Жалолов.

Йил давомида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик учун — Суперлига бош ҳомийси Coca-Cola компаниясига миннатдорчилик рамзи сифатида махсус соврин топширилди.

Ўзбек футболи фидойиси — Одил Аҳмедов! Унга мукофотни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов топширилди.

Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси — "Навбаҳор" клуби мухлислари.

Йилнинг энг яхши спорт журналисти — Қаҳрамон Асланов

Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи — Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")

Йилнинг энг чиройли голи — Музаффар Музаффаров ("Металлург"). "Навбаҳор" дарвозасига урган голи.

Йилнинг энг яхши ҳаками — Валентин Коваленко.

"Ҳалол ўйин" соврини — "Насаф" футбол клуби.

Йилнинг энг яхши футзалчиси — Акбар Усмонов.

"Жасорат" соврини — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси.

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Умидахон Зоирова ("Бунёдкор")

Йилнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячи: Фаррух Сайфиев, Игорь Голбан, Сардор Қулматов, Ҳожиакбар Алижонов

Ярим ҳимоячилар: Хуршид Ғиёсов, Жамшид Искандеров, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчилар: Драган Черан, Ҳумоюн Муртазоев

Бош мураббий: Улуғбек Бақоев

 

Суперлиганинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси — Драган Черан ("Пахтакор") (Черан ватанига жўнат кетгани учун совринни "Пахтакор" вакиллари қабул қилиб олди)

Суперлиганинг 2019 йилдаги энг яхши тўпурари — Драган Черан ("Пахтакор")

Суперлиганинг 2019 йилдаги энг яхши мураббийи — Шота Арвеладзе ("Пахтакор")

Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши мураббийи — Вадим Абрамов.

Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси — Элдор Шомуродов (Ўзбекистон терма жамоаси, "Ростов" ҳужумчиси)

Тадбирда эстрадамиз юлдузлари ҳам иштирок этди.

Қуйида тадбирдан қолган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Суратлар муаллифи: Жалолиддин Қобилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:48, 24.12.2019.
Ўқилди: 7633 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.