"Удинезе" ярим ҳимоячиси Иньясио Пуссетто "Уотфорд" қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб хабар беради журналист Жанлука Ди Марцио.
"Уотфорд" АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашмоқда ва январ ойида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
"Уотфорд" раҳбарияти аргентиналик қанот ҳимоячи учун Италия клубига мурожаат қилишга тайёр.
Маълумот ўрнида, Пуссетто 2018-йилдан бери "Удинезе" сафида тўп суриб келмоқда. Ушбу мавсумда 24 ёшли футболчи "Удинезе" сафида 12 та учрашув ўтказиб, битта голли узатма амалга оширган.