Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Моуриньо: «Эриксен олдида 3та йўл бор»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, даниялик футболчининг шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.

«Очиғини айтсам, у январь ойида сотиб юборилиши мумкинлигини билмайман. Вазиятни тушуниб турибсиз: у ҳозир исталган жамоа билан шартнома имзолаб, мавсум сўнгида янги клубга ўтиб кетиши мумкин. Бу биринчи вариант.

Иккинчи вариант – агар бошқа жамоа уни январь ойида қўлга киритишни истаса, у ҳолда вазият жамоамиз назорати остида бўлади.

Яна битта вариант бор. У "Тоттенхэм" билан шартномани узайтиради ва биз билан қолади. Ҳозирча эса у шу ерда ва у бизнинг ўйинчи», – деди Моуриньо.

Маълумотларга қараганда, Эриксенга «Интер», «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:15, 04.01.2020.
Ўқилди: 4621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик