Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Қаҳрамон Асланов: «Кеча Россияда зўр «қовун тушди»

Баҳо:
+1 | -

Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Россия Канадага қарши беллашди. Ушбу ўйин трансляцияси эса, «Первий канал» томонидан жонли эфирда узатилди. Учрашув 4:3 ҳисобида канадаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Гап шундаки, кўпчилик ўйинни Россиянинг асосий спорт канали бўлмиш "Матч ТВ"дан кутган. "Матч" эса, айни шу пайтда 2011 йилдаги финални намойиш этган. Ўшанда Россия Канада билан тўқнашиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Хуллас, ўйинни беэътибор кузатган ёки хоккей мавзусидан узоқроқ бўлган жуда кўпчилик "Матч ТВ"даги трансляцияни жонли деб ўйлашган ва бир-бирини табриклай кетишган. Айниқса, ижтимоий тармоқларда Россияни чемпионлик билан табриклашлар кўп кузатилди, уларнинг орасида машҳур инсонлар бор.

Масалан, ГосДуманинг жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари бўйича раиси, депутат Михаил Дегтарев фейсбукда хоккейчиларни табриклаб юборган (шу ўринда, бир пайтлар вазирликда ишлайдиган каттагина лавозимдаги шахснинг ҳамкасбимдан  «Бунёдкор жаҳон чемпионатига чиқармикин?» деб сўрагани ёдга тушди).

Энг кулгили ҳолатни 2011 йилдаги ўша зафарли турнир чемпиони, хоккейчи Владимир Тарасенконинг рафиқаси айтиб берди:

«Эрим болаларни ўйнатиб, "Матч ТВ"дан финални кўриб ўтирганди. Овоз пасайтирилганди. У қарийб 10 дақиқа билмасдан, ўша ўйинни томоша қилди, то  экранда ўзини кўриб қолгунча...»

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 22:12, 06.01.2020.
Ўқилди: 9592 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4601]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2555]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2385]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2049]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1660]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1605]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1562]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1530]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1421]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик