Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳеч қачон "Манчестер Юнайтед" ёки "Реал" клубларини бошқармаслигини айтиб ўтди.
"Агар менга ҳеч қандай таклиф бўлмаса, у ҳолда Мальдив оролларида дам оламан. Агар Мальдив амалга ошмаса, у ҳолда гольф майдонида дам оламан. Бироқ, "Манчестер Сити" клубидан кетганимдан кейин "Манчестер Юнайтед" жамоасини бошқармайман, худди “Реал” клубини бошқармаганимдек", - Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.













