Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: «Иккинчи ўйиним: «Вау» баҳс»

Баҳо:
+ | -

А серияда икки марта қаторасига 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган жамоа “Аталанта” бўлишини ким тасаввур қилганди? Тағин бу икки ажойиб ғалабанинг биринчиси ўтган йилнинг охирида “Милан”га қарши баҳсда, иккинчиси янги йилда миланликларга ўхшаш ўтмиши билан фахраланадиган “Парма” устидан...

“Аталанта”нинг айни пайтдаги ҳужуми даҳшатли кўринишда – 48та гол. Чемпионатда энг яхшиси. Иккинчи ўринда бораётган “Лацио” саккиз голга ортда.

Бу тарихий натижадан юқориси фақатгина 1958/59 йилги мавсумда “Фиорентина”да бўлган. Флоренцияликлар ўшанда “Милан”дан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Матбуот бергамоликларнинг гўзал ўйинидан сармаст. Gazzetta dello Sport журналисти Паоло Кондо: “Скудетто” сўзи бергамоликларнинг олий мақсади эмас, юқорироққа...” деб таърифлаган.

Жанпьеро Гасперинигина бу гапларга эътибор бермай, ўзини ушлаб турибди: “Биз чемпионлик учун курашмаяпмиз. Мақсадимиз екрокубокларда қатнашиш...”

Эътибор беринг, шунда ҳам Чемпионлар Лигаси деган сўз ишлатилмаяпти, еврокубоклар!
Кечаги матбуот анжуманида ҳам камтарлик: “Интер” билан ўйинимиз бизнинг даражамизни очиб беради: Италиянинг кучли жамоаларига қанчалик яқинмиз...”

Келинг, таркибдаги ўйинчиларни, Конте ва Гасперинининг тактик қарашларини ўйиннинг ўзига қолдирайлик. Юқоридаги анонснинг ўзи учрашув савиясини кўрсатиб беришга етарли.

00:45да FUTBOL TV каналидан узоқлашмайсиз деган умиддаман!

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:31, 11.01.2020.
Ўқилди: 4317 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди [13633]

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6527]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5085]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [2957]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2875]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2850]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2113]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2069]

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди [1987]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик