«Лацио» клуби Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйинда ғалаба қозонди (1:0).
Шу тариқа, римликлар А серия доирасида кетма-кет 10та ўйинда ғалаба қозониб, ўз рекордини янгилади. Сўнгги марта «Лацио» 1998/99 йилги мавсумда Свен-Йоран Эрикссон бошқарувида кетма-кет 9та ўйинда ғолиб чиққан эди.
«Лацио» Италия чемпионати жадвалида 3-ўринда бормоқда. Симоне Индзаги жамоаси пешқадамлар — «Интер»дан 4 ва «Ювентус»дан 3 очко ортда қолмоқда.