Лондонинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Бернли» (3:0) клубига қарши ўйинга баҳо берди.
«Жуда ишончли ғалаба. Ўйлайманки, ёмон ўйин намойиш этмадик, умуман олганда, кўрсатган ўйинимиз ишончли бўлди. Биз яхши кайфиятда ўйнадик, айниқса Баркли ва Хадсон-Одои. Бугун стандартлар сифатида урғу бердик, яқингача ҳам бундай сифатни амалга ошира олмаётган эдик», - Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС Sport.