Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Темур Кападзе: «Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябр ойида юртимизда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугундан навбатдаги йиғинлар бошланди. Йиғиннинг дастлабки 14 - 18 январ, иккинчиси эса 21 - 25 январ кунлари ўтказилиб, уларда икки хил таркиб жалб этилиши режалаштирилган. Шунда мураббийлар штаби томонидан 44 футболчи кўрикдан ўтказилади.

Йиғинлар доирасида Кападзе шогирдлари тўртта ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этишади. 16 январда “Бунёдкор” ёшлари, 18 январ АГМК U-19,  23 январда “Локомотив” ёшлар таркиби ва 25 январ куни “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ёшлар терма жамоамиз устози ЎФА расмий сайтига мазкур йиғинлар бўйича фикрларини билдириб ўтди:  

- Бугундан янги йиғин бошладик. Декабр ойида ҳам йиғин ташкил этиб, Саудияда ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиш, уларга баҳо бериш имконига эга бўлган эдик.

Жамоанинг ўзаги анча шаклланиб улгурган, дейиш мумкин. Бир қатор салоҳияти катта ўйинчиларни ҳозирданоқ айтиб ўтса бўлади. Ўтган йиғиндан кейин 5-6 нафар футболчини январь ойидаги ушбу ўқув-машғулот йиғинларига ҳам жалб этишга қарор қилдик. Қолган барча футболчилар терма жамоа сафига янги чақирилган ўйинчилар. Ушбу кенгайтирилган таркибда бор бўлган футболчиларни ҳам кузатиб, уларниг имкониятларини билиб оламиз.

Қайд этиб ўтишни истардимки, мазкур йиғинимиз 2 қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисм 14-18 январь оралиғида, кейингиси эса 21-25 январь кунлари ўтказилади. Иккала йиғиннинг ҳар бирида 22 нафардан футболчилар иштирок этишади. Йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказамиз ва барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этамиз. Шундан кейингина менда ушбу футболчилар хусусида етарлича тасаввур бўлади.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдан ўрин олган барча футболчиларни кўриб олиш. 

Олдимизда турган асосий мусобақага қадар 9 ой вақт қолмоқда. Шу боисдан эндиликда ҳар ой йиғинлар ташкил этамиз ва халқаро ўртоқлик ўйинларида ҳам мунтазам майдонга тушиб борамиз.

Биласизми, биз футболчилар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Телеграмда ҳам алоҳида гуруҳимиз бор, унда шогирдларим билан онлайн тартибда назарий машғулотлар ҳам ўтказиб турибмиз. Ба’зан мен уларга жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан видеокесмалар юбораман ва улар ушбу вазиятда аслида қандай ҳаракат қилиши лозим бўлгани ҳақидаги фикрларини билдиришади. Мен шогирдларим ўйинни ўқий олиш, яхши таҳлил қилишни ўзлаштиришларини жуда ҳам истайман. Зеро бу жиҳат ҳозирги кунда замонавий футболнинг ажралмас қисмидир, - деди маҳоратли мураббий.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:40, 14.01.2020.
Ўқилди: 5111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.