Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Биринчи бўлимдан сўнг: биз кўп мудраяпмиз

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореяга қарши ўйиннинг биринчи бўлими, тан олишим керак, мен кутгандек ўтмади. Хитойга қарши ўйиндан кейин очиғи бугунги баҳсда футболчиларимиздан кўпроқ нарса кутгандим.

Дунё футболида шундай клублар бор: ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида штурм уюштиради. Айниқса, рақиб ўзидан кучли бўлмаса. Бугун Жанубий Корея ўйинни ана шундай тактика билан бошлади. Аслида, корейслар деярли ҳамма ўйинни шундай ўтказишади. Буни биз билардик, футболнинг ашаддий мухлислари ҳам биларди, эҳтимол, Друлович ва футболчилар ҳам билар. Аммо ана шу тактикага қарши тайёргарлик кўришмагани сезилди.

Бугун бизга бир жиҳат панд берди: довдираш. Футболчиларимизга рақиб ҳужум уюштирганда ички хотиржамлик етишмаяпти. Довдирашяпти, тўпни ҳатто рақибга узатиб беришяпти, баъзан 3-4 нафар ҳимоячимиз бир жойда туриб қолиб, рақиб футболчиси очиқ қолиб кетяпти.

Гол ҳам рақибни тузукроқ ўрганмаганимиз натижасида киритилди. Чунки кореялик футболчиларнинг узоқдан зарба йўллашларини билардик, аммо худди шу усулга қарши чора қўллай олмадик. Натижада гол урилди.

Бугунги ўйин учун тактика танлашда Америка очиш шарт эмасди. Бизда иккита йўл бор эди: ё биринчи рақам остида ҳужумкор ўйнаш, ёки иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб қарши ҳужумда рақибни тутиш. Ҳар иккала ҳолатда ҳам прессинг қилиш. Биринчи усул бизга тўғри келмайди: чунки рақиб Жанубий Корея, қолаверса, таркибда кучли рақибга қарши ҳужумкор ўйнайдиган йигитлар жуда кам. Демак, иккинчи тактикани қўллаш керак эди. Аммо ўйинда кўриндики, иккинчи тактика ҳам қўлланмади. Ё Друлович буни тушуниб етмаган, ёки таркибимизда қарши ҳужумга ярайдиган футболчилар ҳам, афсуски, кам.

Биринчи бўлимдаги ўйинда менга ёқмаган жиҳат: футболчиларда жонкуярлик йўқдек, борини бериб ўйнаш йўқ. Шарҳловчи Бобур Акмалов айтганидек, ёнидан ўтиб кетаётган тўпни оёқ узатиб тўхтатиб қолиш йўқ футболчиларимизда, яъни охиригача ҳаракат қилиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам уриниб кўриш хислати етишмаяпти.

Бир жиҳат аниқ, агар Жанубий Кореяга ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлганида биринчи бўлимнинг ўзида камида иккита гол ўтказардик. Балки, иккинчи бўлимда ҳаммаси изига тушар.

 Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:06, 15.01.2020.
Ўқилди: 5838 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.