Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Нурилло Тўхтасинов: «Кореядан финалда реванш оламиз»

Баҳо:
+ | -

Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган баҳслари якунланди. Сўнгги турда Ўзбекистон ОТЖ жанубий кореялик рақибларига қарши майдонга чиқди. Муросасиз кечган баҳс кореяликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов билан суҳбатлашишга эришдик.

“Қийин ўйин ўтказдик. 6 кун ичида 3та ўйин. Ҳар қандай жамоа жисмонан чарчайди. Кўриниб турибди-ки Жанубий Корея терма жамоаси жуда кучли.

Корея термаси кучли мураббий ва маҳоратли футболчиларга эга. Шу сабабли бутун ўйин давомида биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилишди. Менимча, бу мусобақадаги энг кучли жамоа. Насиб қилса, финалда улардан реванш оламиз.

Кейинги босқичда қайси жамоа тушишининг фарқи йўқ. Олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйдикми, демак рақиб танлашга ҳаққиқмиз йўқ.  Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтамиз”, -дейди футболчи сайтимизга берган интервьюсида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:15, 15.01.2020.
Ўқилди: 7953 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.