Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Иқтибослар. Хави: «Тўпни назорат қилган ўйинни ҳам назорат қилади»

Баҳо:
+1 | -

Католониянинг “Барселона” клубини бошқариши таҳмин қилинган мураббий ҳар доим ҳам интервью беравермайдиган тоифадандир. Шу сабабли, Хави айтган ҳар бир сўз деярли иқтибос даражасига кўтарилиб кетади. Бугун Хави айтган энг машхур иқтибосларни ёдга олиб ўтамиз.

“Барселона” ҳақида

Мен доиммо Европада фақат ва фақат “Барселона”да тўп сураман деб ваъда берган эдим. Ўз сўзимнинг устидан чиқдим. “Камп Ноу” стадионига бошқа жамоа либосида чиқишни ҳеч қачон тасаввур қилмаганман.

Машхурликка эришиши

Мен ҳақимда 2008-йилдаги Европа чемпионатидан сўнг тинимсиз сўзлашни бошлашди. Мен доим бир ҳил позицияда ҳаракат қилган бўлсамда, айнан ўша мусобақа менга машхурлик олиб келди. Бунинг сабаби, мен қитъа биринчилигига келиб футболчи сифатида профессионал  ўсишга эришган эдим ва жуда ҳотиржам эдим. Машхурликнин калити айнан шу деб ўйлайман.

Ижтимий тармоқлар

Менимча ижтимоий тармоқлар футболчилар учун мухлислар билан яқинроқ бўлиш  имкониятини яратади. Энг муҳими эса, ҳеч қандай мажбуриятларсиз улар билан алоқага киришиш мумкин. Менинг ижтимоий тармоқларга муносабатим ижобий.

“Барселона”нинг ғалабалари ҳақида

Католония клубининг 21-асрдаги барча ғалабалари замирида “Ла Масия” академиясининг тутган ўрни беқиёс.

Франк Рейкард ҳақида

У менга ишонмади. Доиммо менда кучли жисмоний тайёргарликни талаб қилди. Айтишича, футболчи учун айнан шу омил улкан ғалабалар олиб келармиш. Бир қарашда унинг фикрларини ўз тастиғини ҳаётда топаётганига гувоҳ бўляпман.

Ўзи ҳақида

Мен романтикман. Шунингдек футболчиларнинг жисмоний имкониятлари эмас, теҳник салоҳияти қадрланаётганидан ҳам мамнунман. Агар, футбол жимоний кучга тўлиқ таянса, ўзининг асл жозибасини йўқотиб қўйган бўлар эди.

ОАВ

Мен турли спорт газеталарини ва интернетдаги мақолаларни ўқиб туришни хуш кўраман. Сабаби, футбол меннинг ҳаётим. Бундан ташқари, бу менинг ишлаб пул топишим манбайи эканлигини унутмаслик лозим. Шу сабабли, ундаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туришим шарт.

Футболни анализ қилувчи янгича замонавий услублар ҳақида

Бугунги кунга келиб бир футболчининг ўйин давомида неча бор тўп узатишни амалга оширгани, ёки тўпни йўқотиб қўйганини ҳисоблаш жуда осон. Замонавий мураббийларнинг қўлларида ўйиннинг молекулаларигача таҳлил қилиш имконияти мавжуд. Мен ўзим тўп сурган чоғларда ҳеч қачон статистик маълумотларга эътибор қаратмаганаман. Ўйин тугагач, қабул қилган ҳар бир қароромни  қарорларимнинг қай бири тўғри ёки нотўғри бўлганини ҳақида ўйлар эдим. Ҳеч қачон рақамларга эътибор қаратмаганман. Футболчи учун бу тўғри танлов деб ҳисоблайман.

Месси ҳақида

Лео мен учун барча замонларнинг энг яхши футболчиси. Менимча у 22 ёшидаёқ сайёрамизнинг энг кучли футболчисига айланиб бўлди. Шу кунга қадар ҳеч ким у билан тенглаша олмаяпти. Месси фақат ўзи билан ўзи кураш олиб боряпти. Бу курашда у баъзан енггади баъзан эса енгилади. Агар у билан бир жамоада тўп суриб майдонда керакли тандем ҳосил қилишни уддалай олмасангиз, футболдан кетинг! Бу аниқ сиз учун эмас.

Англия ҳақида

Бизда “Ливерпуль” ёки “Манчестер Юнайтед”нинг мухлислари бўлганида 20 марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритган бўлар эдик. Испанияда мухлислар ўйин улар истаган кўринишда бошланмаса, стадионни дарров тарк этишни бошлайди.

Ўйин фалсафаси

Тўпни назорат қилган – ўйинни ҳам назорат қилади!

Каталония ва Мадрид

Мен католонияликларман. Бу ерда менинг қоним тўкилган. Мадрид Каталонияни ҳурмат қилиши ҳақида тинмай сўзламоқда, бироқ биз билан диалогга киришишдан чўчимоқда. Бу худди сизнинг яқин дўстингиз қўнғироқ қилганингизда телефонини кўтармаганидек гап.

У ҳавас қилган футболчи

Скоулс чинакам ярим ҳимоячилар учун наъмуна вазифасини ўтаб беришга қодир. У мен кўрган футболчилар ичида энг зўри. Пол мен орзу қилган барча имкониятларга эга эди. Жисмонан бақувват, сўнгги пасга эга ва майдонни жуда яхши кўра олар эди. Энг муҳими ҳеч қачон тўпни йўқотмас эди.

Ўз позицияси ҳақида

Мен майдонда тўп сураётган чоғим ҳеч қачон бирор позицияда муҳим ҳаракат қилмаганман. Қаерда тўп бўлса, доимо ўша ерда пайдо бўлар эдим. Менинг вазифам бўш зоналар яратиш ва шерикларимга эркинроқ ўйнаш имкониятини яратиб беришдан иборат эди.

Футболда яшаб қолиш

Менга доиммо ингилиз футболининг тезлиги манзур келган. Афсуски, қанча ҳаракат қилсам ҳам табият мени жисмоний имкониятлардан чеклаган эди. Шу сабабли майдонда “мияга” айланишдан бошқа чора қолмади. Мен шу орқали катта футболда жон сақлаб қолдим.

Ўйин ёки Натижа? Қай бири муҳим?

Футболни ғалаба қозониш учун ойнашади, бироқ менимча натижа доиммо биринчи ўринда бўлиши мумкин эмас. Биринчи навбатда футболчилар ўйиндан роҳат олиши ва мухлисларга завқ улашиши керак. Натижа доиммо ёлғончи бўлади. Баъзи ўйинларда зўр ўйнаб ҳам ютказиш мумкин. Баъзан эса ёмон ўйнаб ҳам ғалаба қозониш ҳеч гап эмас.

Ўз орзуси ҳақида

Бу ҳақида такрор ва такрор сўзлашдан чарчамайман. Мен “Барселона”ни бошқаришни орзу қиламан ва вақти келганида ўз ниятимга етишаман деган умиддаман. Ҳозирча Католония клубининг ўз мураббийи бор. Мен эса, ўз иш ў

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:45, 17.01.2020.
Ўқилди: 6983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.