Кириш Регистрация

5–1! Ўзингга ишондингми, ғалаба сеники

Баҳо:
+ | -

Одамнинг ўзига бўлган ишончи кўп нарсани белгилаб беради. “Кўз қўрқоқ – қўл ботир” деб бежизга айтишмаган қадимгилар. Сен ўзингга ишондингми, демак, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Бугун футболчиларимиз биз узоқ вақтдан бери туймаган ҳиссиётларни улашишгани бор гап. Тан оламан, ўйиндан олдин БАА терма жамоасини йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим. Кичик ҳисобдаги ғалабага ҳам мингдан-минг рози эдим.

Бугунги йирик ҳисобдаги ғалабанинг асосий кафолати – футболчилардаги ўзларига бўлган ишонч. Бугун футболчиларимиз ўзига ишонган одам ҳар нарсага қодир эканлигини исботлаб беришди. Агар бугунги ишонч олдинги ўйинда ҳам бўлганида эди, Жанубий Кореяни ҳам таслим эта олардик. Друлович олдинги ўйинларда кузатилган камчиликларни бартараф эта олди. Авваламбор футболчиларга ўзларига бўлган ишончни қайтарди.  Бугун футболчиларимизнинг миясида “БАА оддий жамоа, биз уларни бемалол енга оламиз”, деган тушунча ҳукмрон эди. Қолгани “Психология” дарсида ўқитувчимиз бизга айтган каби бўлди: “Мия танани бошқаради, тана миянинг буйруғини бажаради”.

Қолаверса, таркиб ҳам нисбатан оптималроқ кўриниш олди. Друлович олдинги учта ўйиндан фарқли ўлароқ таркибни бироз ўзгартирди. Бу ҳам таъсир кўрсатгани бор гап.

Бугун бош мураббий футболчиларимиздаги инвидиуал маҳоратдан фойдалана олди. Олдинги ўйинларда футболчилар ўртасидаги боғлиқликнинг йўқлиги кўп нарсани йўққа чиқарганди. Аммо бугунги ўйинда футболчилар бир-бирларини шунақа тушунишдики, натижада йирик ҳисобда зафар қучдик. Айниқса, бешинчи голдаги комбинация жуда ажойиб чиқди. Бобурнинг тўпни ўтказиб юборгани ва ортдаги футболчининг айнан шуни кутгани ҳамда вазиятни голга айлантиргани – бу аввалдан ўйланган тактика. Бу машғулотлар самараси. Бозоровга эса шунчаки гап йўқ.

Друловичга ҳурматни сақлаб қолган ҳолда айтаман, бугунги ғалабада Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамовларнинг имзоси сезилди. Чунки терма таркибидаги “Насаф” футболчиларини Друловичдан кўра Бердиев яхшироқ тушунади. Абрамов ҳам тактика жиҳатдан яхши мутахассис. Аслида, биз учун муҳими ғалаба, Друлович биланми, Бердиев биланми ёки бошқа мутахассис биланми, фарқи йўқ.

Хуллас, бугун кучлар бирлашди. Бугун ўйинимиз ўхшади, бугун кўп жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик. Ўйиндан олдин рақибни ўрганиб чиққанимиз ҳам яхши бўлди. Ваҳоланки, олдинги ўйинларда ана шу жиҳат панд бераётганди.

Олдинда бизни кучли рақиб кутяпти – Саудия Арабистони. Табиийки, Саудия Арабистони БААдан кучлироқ. Бу эса рақибдан чўчиш кераклигини эмас, янада масъулият билан ёндашиш кераклигини англатади.  Биз финалга чиқишимиз ва нафақат Токио йўлланмасини қўлга киритишимиз, балки, амалдаги чемпионликни сақлаб қола олишимиз керак.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:42, 19.01.2020.
Ўқилди: 6383 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик