Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Санжар Қодирқулов: “Бизда 3 кун бор”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги нимчорак финал учрашуви ўз якунига етди. Ватандошларимизнинг ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг, олимпиячиларимиз етакчиси Санжар Қодирқулов билан кичик интервью уюштирдик.

Санжар тезкор гол бизга қандай таъсир қилди деб ҳисоблайсиз?

“Нима бўлса яхшиликка” деганларидек бугунги учрашувда тезкор гол ўтказиб юборганимиз қўл келди. Сабаби, бизда вазиятдан чиқиб кетиш учун вақт етарлича эди. Голдан сўнг, йигитлар бор эътиборини ўйингга қаратишни бошлашди. Ҳисобни тенглаштиргач, ўзимизга бўлган ишонч янада ортиб кетди. Менимча, тезкор гол бизнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз учун туртки бўлди.

Бугунги ўйинда йигитлар уюшқоқ ҳаракат қилишди. Друлович ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар берди?

Биринчи навбатда, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқдик. Уларнинг қайси футболчисидан ҳавф кутишдан тортиб, жарималарни қандай ижро этилишига қадар. Улардан келиб чиқиб ўйинга тактик схема танланди. Ўйлашимча, мураббийларнинг тўғри кўрсатмаси эвазига бугун ўйинимиз чиройлироқ чиқди.

Саудияга қарши ҳам 90 дақиқа юқори темпда тўп суришнинг иложи борми?

Бизда тикланиш учун 3 кун вақт мавжуд. Насиб қилса, шу кунлар давомида йўқотилган энергиянинг ўрнини тўлдиришга улгурамиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинда қандай темпда тўп суришимизни эса, мураббийлар штаби ҳал этади. Бизнинг вазифамиз уларнинг кўрсатмаларини ортиғи билан бажаришдан иборат.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:35, 19.01.2020.
Ўқилди: 7324 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик