Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

А серия. «Ювентус» Роналдунинг «дубли» эвазига ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 20-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилиб, навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида Криштиану Роналду жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай ўз йўналишини ўзгартирди ва меҳмонлар дарвозасига бориб тушди.

Иккинчи бўлим бошида "Парма" ҳужумчиси Корнелиус бурчакдан етказилган узатмани бош билан "Юве" дарвозасига жойлаб қўйди — 1:1.

Орадан атиги 3 дақиқа ўтиб Роналду яна бир марта рақиб дарвозасига йўл топди. Жарима майдонига кириб борган португалиялик футболчи жамоадоши томонидан етказилган узатмани ҳавога совурмади.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади. "Интер"нинг очко йўқотишидан фойдаланган "кекса синьора" энди таъқибчисидан 4 очкога илгарилаб кетди.

Италия чемпионати, 20-тур
Ювентус – Парма 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 43 Роналду, 1:1 – 55 Корнелиус, 2:1 – 58 Роналду.
Ювентус – Шченсны, де Лигт, Алекс Сандро (Данило, 21), Бонуччи, Рэмзи (Игуаин, 59), Куадрадо, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Дибала (Дуглас Коста, 81).
Парма – Сепе, Якопони, Дармиан, Бруну Алвеш, Гальоло, Эрнани, Скоццарелла (Спрокати, 66), Кулусевски (Силигарди, 88), Куцка, Куртич, Инглезе (Корнелиус, 44).
Огоҳлантириш: Куртич (71).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:42, 20.01.2020.
Ўқилди: 6436 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.