Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Саудия Арабистони U23 бош мураббийи: «Хатога йўл қўйсак, Ўзбекистон бизни жазолаши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад аш-Шеҳрий Осиё чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш жуда қийин бўлади, лекин биз финалга чиқиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Бу биз учун энг муҳими.

Шунингдек, биз ҳам яхши жамоамиз. Шубҳасиз, агар хатога йўл қўйсак, Ўзбекистон бизни жазолайди. Улар БААга қарши ўйинда буни кўрсатишди.

Шунга қарамай, биз майдонга ўз вазифамизни бажариш учун чиқамиз. Одатдагидек ўз ўйинимизни намойиш қилишга ва Ўзбекистон юзага келтирадиган хавфни бартараф этишга интиламиз.

Футболчилар майдонга тайёр ҳолатда тушишади. Мусобақада биз қайд этаётган натижалар футболчилар катта ишонч бермоқда. Ҳа, бир кун кўпроқ дам олганимиз бизга устунлик беради", — деди Аш-Шеҳрий.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 22:04, 21.01.2020.
Ўқилди: 9526 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.