Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Босим Қосим: «Чиндан ҳам биз ўйинга тайёр эмасдик»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Ироқнинг “Аз Завра” жамоасии 4:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувдан кейинги матбуот анжумани дастлабки қисмида меҳмонлар устози Босим Қосим саволларга жавоб бериб ўтди.

– Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кейин "Аз Завра" бугун ғалаба қозониши мумкин деган хаёлга келиш мумкин эди. Бироқ биттагина хато қимматга тушди. Пенальтидан кейин ўйин ўзгариб кетди. Шундан сўнг ҳам ҳаракат қилдик, лекин фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида қилинган хато ўйинимизни бутунлай "синишига" олиб келди. Бу голдан сўнг ўйинни ташлаб юбордик. Бироқ айтишим мумкин, бугун бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик. "Бунёдкор"ни ғалаба ва навбатдаги босқич йўлланмаси билан табриклайман!

– Кеча жамоам ўйинга тайёр эмас дегандингиз. Бу қандайдир алдовмиди?

– Ҳақиқатдан ҳам бугунги учрашувга тайёр эмас эдик. Чунки уч ойлик танаффус катта муддат. Таркибдаги футболчиларни ярми бугунги баҳсга тайёрмаслиги иккинчи бўлимда ҳам сезилди. Йигитларни жисмоний ҳолати панд берди. Кеча матбуот анжуманида айтганим тактик ўйин эмас, рост гап эди.

"Бунёдкор" жамоавий ўйин ташкил қилган. Бутун жамоа бир бўлиб ўйнади. Анвар Ғофуров ва Лутфулла Тўраев уларнинг етакчиси саналади. Бугун ҳам бу яққол сезилди.

– Таркибингизда Ироқ терма жамоаси футболчилари ҳам бор. Уларнинг бугунги ўйини сизни қониқтирдими?

– Таркибимизда Ироқ терма жамоасида ўйнайдиган икки нафар футболчи бор эди. Бири дарвозабон, иккинчиси олти ойлик жароҳатини даволатиб сафга қўшилган ўйинчимиз. Ўнг қанотдаги ҳимоячимиз жароҳатдан сўнг қайтган бўлсада ёмон ҳаракат қилмади. Дарвозабонга ўтказиб юборилган голлар учун эътироз йўқ. Чунки голларда ҳимоячилар кўпроқ хатога йўл қўйди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:38, 22.01.2020.
Ўқилди: 5044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик