Бразилиянинг “Фламенго” “Фиорентина” ҳужумчиси Педрони ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Бразилияликлар футболчини 2020 йилнинг сўнггига қадар ижарага олди. Клуб футболчининг ижараси учун 1 миллион евро тўлади ва сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи мавсумни “Фиорентина”да бошлади,кейинчалик ижара асосида “Флуминенсе”га йўл олган эди.