Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Сўнгги зарба

Баҳо:
+ | -

Ҳеч сезганмисиз тақдир бизни катта мусобақалар саралашининг сўнгги туригача умидвор қилиб қўяди. Хатто халқда “бизда доимо имкон бор”, - деган ибора ҳам мавжуд. Майли ҳазил ўз йўлига. Бугун Друлович ва йигитларда қулай имконият мавжуд. Улар омадсиз кўриниш олган мусобақани муваффақият билан якунлашлари мумкин.Ҳа ҳа бизда яна имконият бор!

Нима бўлган тақдирда ҳам умид барчасидан охирида сўниши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Олимпиячиларимиз бошлаган ишни бугун тугатишади. Айнан шу ўйин мусобақани ижобий ёки салбий нотада якунлашимизни ҳал этади. Биламан, Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг, аксарият мухлисларнинг кўнгли совуб кетди. Бу бор гап, лекин амаллар охирига қараб баҳоланиши керак. Ҳали тўлиқ якунланмаган иш учун жамоамизни ёмон кўришга ҳаққимиз йўқ.

Олимпиядага чиқиш учун Австралияда қанчаимкон бўлса, бизда ҳам шунча. Улардан зиғирча ҳам кам эмас. Келинг, сўнгги учрашув олдидан Друловичнинг ротатцияси, Яхшибоевнинг эгоси, Бобурнинг қўлдан бой берган имкониятларини, ҳимоядаги пала-партишликни, умуман барча-барчасиниунутайлик-да, 90 дақиқага бирлашайлик. Танқид қилишга, ҳеч қачон кеч эмас. Вазиятдан чиқиб кетиш учун идеал қарор бу “кенгрулар”ни четга суриб ташлаш. Катта ёшдаги футболчилардан фарқли ўлароқ ёшларимиз учун Австралия ютиб бўлмас рақиб эмас. Насиб қилса, бугун тунда Ўзбекистон халқи тарихидаги улкан ғалабани қўлгакиритамиз. Йигитларни дуо қилайлик. Улар айни дамдабизнинг ёрдамимизга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожлар.                                                                  

Яҳёхўжа Улуғхўжаев                      

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:00, 25.01.2020.
Ўқилди: 4928 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.