“Барселона” “Куритиба” жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Ян Коутога қизиқиб қолди. Бу ҳақда маҳаллий журналист хабар тарқатмоқда.
Каталонияликлар 17 ёшли футболчи учун 5 миллион евро тўлайди. Футболчи 18 ёшга тўлмагунга қадар ўзининг жамоасида ўйнашда давом этади.
Маълумот учун, Коутони Бразилияда “янги Дани Алвеш” дея эътироф этишмоқда.