Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бизникилар чойхонада ўтирганда, улар футбол ўйнашмоқда ёхуд футболдаги қариялар

Баҳо:
+1 | -1

АПЛ тарихидаги энг қария футболчи “Манчестер Сити” сафида тўп сурган Жон Барриж (43 ёш) бўлса, Бундеслига тарихидаги энг ёши катта футболчи Клаус Фихтел ҳам у билан тенгдош. “Ла Лига” бу борада етакчи. “Реал Сосьедад”да Хари Лоу ўзининг сўнгги учрашувини ўтказганида 48 ёшда эди. Италияда 44 ёшли “Лацио” дарвозабони Марко Баллотта ўзига ҳос рекорд ўрнатишга муваффақ бўлган. Кучли бешлик жамоалари учун энг юқори чўққи 48 ёшни ташкил этсада, жаҳон футболида бунданда қария футболчилар бўлган. Улар билан танишишнинг айни пайти!

Исаак Ҳайк, Исроил, 73 ёш

Албатта, бу исроиллик футбол мененжерларидан чиққан фикр. Улар шу йўсинда дунёда ўзига ҳос рекорд ўрнатишга қарор қилдиши. Бу ёшда профессионал тарзда тўп суришнинг иложи йўқ. Шундай бўлсада, яҳудийлар 5-двизиондаги “Ирони” клуби ўз сафига 73 ёшли дарвозабонни қўшиб олганини бутун матбуотда овоза қилишди. Қўшимчасига, рекламадан яхшигина пул ҳам ишлаб олишди. Исаак янги жамаосда атиги бир бор кўриниш берди ва ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 5 та гол олиб чиқди. Омадсиз дебют унинг машхурлигига соя солмади, бироқ…

Из Элдин Баҳдер, Миср, 74 ёш

Миср ва Исриол ўртасидаги ўзаро адвот сабабли Исаакнинг қаҳрамонлиги узоқ вақт овоза бўлгани йўқ. Пирамидалар юрти вакиллари ўзларининг сиёсий рақибларидан футболдаги рекордни тортиб олиш учун Миср чемпионатининг 3-двизионидаги “6-октябрь” жамоасига 74 ёшли отахонни таклиф қилишди. Энг қизиғи шундаки, мирсликлар 1973-йилнинг 6 октябрь санасида Исроил қўшинлари билан денгизда тўқнаш келишади. Айнан ўша кун муносабати билан ташкил этилган клуб Исроилнинг рекордини тортиб олди. Шарқ жуда нозик масалаларни ҳам кўздан қочирмайди!

Педро Риберию Лима, Бразилия, 69 ёш

Бразилиядаги машхур ишбилармонлардан бири сеу Педро 1948-йилда таваллуд топган бўлиб, 1992-йилда ўзининг “Перелима” (ПЕдру РИбейру ЛИМА). жамоасига асос солган. Асли нонвой бўлган клуб эгаси бошчилигидаги жамоа бир неча бор Парайба штати биринчиликларида муносиб иштирок этади. Энг қизиғи шундаки, Педро ўзининг илк голини 59 ёшда киритишни уддалаган. Қанчалар ғалати туюлмасин, клуб мухлислари қалин мўйловли қарияни майдонга тушишини олқишлар билан кутиб олишган. У ўзини сўнгги бор 2017-йилда жамоа футболчилар рўйхатига қўшган эди. Ҳозирча жимлик. Яна ким билади дейсиз?

Стэнли Мэтьюз, Англия,  55 ёш

50 ёшдан сўнг, фақат эрмак учун майдонда тўп суришган деганлар адашади. “Олтин тўп” соврининг илк эгаси саналмуш афсонавий инглиз футболчиси Стенли сўзимизга яққол исбот бўла олади. Англиянинг пастроқ лигаларидан бирида 50 ёшда бутсаларини михга илган қаҳрамонимиз аёли билан Малтага кўчиб кетади. Энг қизиғИ шундаки, қария Стенли кўп ўтмай маҳалий “Хибернаинс” клубида кўриниш берибгина қолмай, ички мусобақалардан бирида ғолиб чиқишни ҳам уддалайди. Ўзининг сўнгги мавсумида “Реал Мадрид”га қарши кубок эгалари кубоги мусобақасида майдонга тушган афсона кўп ўтмай сўнгги бор бутсаларини михга илганини расман маълум қилади.

Кадзуеси Миура, Япония 52

Япониялик узоқ умр кўрувчилар авлоди вакилли Миура Мбаппе ва Тренд таваллуд топганида эндигина 30 ёшга тўлган футболчи эди. Айни дамда 52 ни қоралаган тиниб-тинчимас япон икки ҳафта илгари “Ёкагама” билан шартномани яна бир йилга узайтирди ва ҳали футболдан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. Унинг фаолияти давомида “Геноа”, “Палмейрас”, “Сантос” сингари ажойиб клублар бўлган. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз 1992-йилда ўтказилган Осиё биринчилигида ҳам ғолиб чиққан.

Манба: Stadion.uz

Футбол  "шунчаки спорт мақомидан ўзиб кетди

Киритилди: 01:26, 27.01.2020.
Ўқилди: 5935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.