Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Педро қаерга кетади?
Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимочиси Педрога даъвогарлар сони яна биттага ортди. Бу ҳақида “The Mirror” нашри маълум қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, испаниялик футболчининг ҳизматлари билан Япониянинг “Виссал Кобе” жамоаси ҳам қизиқиб қолган. Футболчининг “аристократлар” билан тузган шартномаси бу йил ўз якунига етишини инобатга олсак, Педронинг “совчилари” кўпайиши турган гап.
Футболчининг агенти 32 ёшл футболчи билан МЛСнинг икки клуби (Нью-Йорк Сити» ва «Интер Майами») шартнома имзоламоқчилигини аввалроқ хабар берган эди.
Айни дамда Педро деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Қаҳрамонимиз ушбу мавсум АПЛнинг атиги 5 та ўйинида иштирок этди холос.
“Сити”дан янги харид
“Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳимоядаги муаммоларни ёпиш учун ҳимоячи сотиб олишга қарор қилди. Эндиликда клуб эътибор марказида Миланнинг “Интер” жамоаси ҳимоячиси Милан Шкриньяр турибди”,- деб хабар бермоқда “Daily Star” нашри.
Шунингдек, “шахарликлар” футболчи учун “Интер” талаб қилаётган 80 миллион фунтдан воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилишган. Деярли 3 мавсумдан бери юқори темпда тўп суриб келаётган словакнинг ўзи ҳам Туманли албионга кўчиб ўтишга қарши эмас.
“Манчестер Сити” ушбу трансферни амалга ошириш ёрдамида, Венсан Компанийнинг ўрнини тўлдиришни режалаштирмоқда.
“Тоттенҳэм” голланд билан шартнома имзолайди
Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби Голландиянинг ПСВ жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Стевен Бергвейн билан қизиқиб қолгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
“V.I” нашрининг маълум қилишича, томонлар 22 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. Унга кўра, “шпорлар” Стевен учун турли бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 32 миллион евро тўлайдиган бўлди. 28 январ санасида футболчи Лондонга келади ва тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилмоқда.
Музокаралар сабабли ПСВ ўз футболчисини жамоанинг ўйинларида озод қилингандан хабарингиз бор. Қаҳраномиз тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, 29 январ санасида унинг трансфери расман эълон қилинади.
Eслатиб ўтамиз, Бергвейн давом этаётган мавсумнинг 16 та учрашувида майдонга тушди ва 5 та гол киритшга муваффақ бўлди. Шуниндек унинг ҳисобида 10 та ассист ҳам мавжуд.
“Вулверҳемптон” Адаманинг нархини эълон қилди
Англиянинг “Вулвурҳемптон” жамоасидаги ўйинлари билан кўплаб клублар эътиборини ўзига қаратган Адама Траоренинг қишда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун “Вулвурҳемптон” ўз футболчисни қишда сотишга тайёр эканлигини ва уни қўлга киритишни истаган жамоалар 75 миллион фунтдан воз кечиши кераклигини расман маълум қилди. Испаниялик футболчи “Рома”, “Ливерпул” ва “Барселона” жамоалари шортлистида мавжуд.
Eслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи АПЛнинг 23 та учрашувида иштирок этди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 7 та ассист мавжуд.
Флорентину “Милан”га ўтиши мумкин
Италиянинг “Милан” жамоаси Португалиянинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Флорентину билан жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақида “Ле Газзета делла спорт” нашри маълум қилмоқда.
Манба берган маълумотга кўра, “россонерилар” футболчини ярим мавсумга 5 миллион евро эвазига ижарага олишни режалаштирмоқда. Агарда, Флорентинунинг ўйини жамоага маъқул келса, мавсум сўнгида “Милан” “Бенфика”нинг ҳисобига яна 40 миллион евро ўтказиб беради.
Ҳозирча Португалия клуби бу таклифга реаксия билдирганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, иқтидорли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда “Бенфика” сафида 7 та учрашувда майдонга тушди.