Кириш Регистрация

Кирилл Погребняк: «Локомотив»га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив”нинг янги футболчиси Кирилл Погребняк клуб матбуот хизматига жамоага ўтиши ҳақида гапирди.

– “Локомотив” менинг олдимга конкрет таклиф билан чиқди. Гарчи олдимда бир неча таклифлар бўлишига қарамасдан, “Локомотив” менга қизиқроқ туюлди. Кейинчалик клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби билан гаплашдим. Қизиқарли мулоқотлар бўлди. Клуб доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шу боисдан таклифни қабул қилдим. Тошкент шаҳри ҳам менга ёқди. Ҳозирча барча жиҳатлар – жамоа, клуб, шаҳар ва мураббийлар штаби ҳақида ижобий фикрлар айта оламан.

“Истиқлол”га қарши ўйин омадсиз ўтди. Энди бу баҳсни миямиздан чиқариб ташлаб, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Оʼша куни нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш жуда қийин бўлди. олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида футболчилар олдида катта вазифалар қўйилган.

“Локомотив”даги асосий мақсадим – ғалабаларга катта ҳисса қўшиб, жамоага ғолиблик руҳини қайтаришга ёрдам бериш. Бу исталган футболчи ва исталган жамоа учун жуда муҳим. Шу боисдан олдимиздаги ҳар бир ўйинда 100 фоиз кучимизни сарфлаб, максимал натижа қайд этишни истаймиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:40, 28.01.2020.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик