Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Любинко Друлович: «Ўзбек футболчилари ўз устиларидан ишлашдан тўхтаб қолмасликлари керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович билан матбуот  анжумани ўтказилди.

— Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ҳал қилувчи тайёргарликни Тошкентда бошлаган эдик. Шундан сўнг БААга йўл олиб, у ерда бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Мусобақага яхши тайёрландик. Турнирга тайёр эдик. Назаримда, мусобақани ёмон ўтказмадик, айниқса, гуруҳ босқичини. Биз мусобақада қийин гуруҳга тушган эдик. Жанубий Корея турнир ғолибига айланиб, мусобақадаги энг кучли жамоа эканини исботлади. Ноябрь ойида бу жамоага қарши иккита ўйин ўтказгандик ва ўшанда ҳам корейслар яхши жамоа экани маълум бўлганди.

Чорак финалда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилдик, деб ўйлайман. Саудияга қарши ўйинни нима деб тушунтиришга ҳайронман. Яхши ўйнаб туриб ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун бизда яна бир имконият бор эди. Австралияга қарши ўйин ҳам ярим финал ўйинига ўхшаш бўлди. Бозоровнинг қизил карточкасига қарамай, биз ҳужум қилишга ҳаракат қилдик.

— Нима учун мусобақа давомида фақат 12 нафар футболчининг хизматидан фойдаландингиз? Қисқа муддатли мусобақада футболчилар 6та ўйинда майдонга тушиб, чарчаб қолишган эди.
— Аҳамият берган бўлсангиз, мусобақада фақат Кореягина катта ротацияни амалга ошириб борди. Қолган жамоалар асосан бошланғич таркиб билан иштирок этди. Бир таркиб билан ўйнаш эса менинг танловим эди.

— Фақат Корея эмас, Австралия ҳам деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланди. Захирада қолган ўйинлар майдонга тушмаслигини билганидан кейин улар тушкунликка тушиб қолишмайдими?
— Улар профессионал. Профессионал жамоада мураббийнинг қарори ҳурмат қилинади.

— Мусобақадаги қайси хато сизнинг айбингиз билан юз берди, деб ўйлайсиз?
— Қандай жавоб беришга ҳам ҳайронман. Статистикага қарайдиган бўлсак, мусобақадаги энг яхши жамоалардан бири бўлдик. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Биз бир йил давомида 30та ўйин ўтказиб, уларнинг 27тасида албатта гол урдик. Гол урилмаган 2та баҳс сўнгги ўйинларимизга тўғри келди. Мақсад эриша олмаганимизнинг асосий сабаби — керакли ўйинларда гол ура олмаганимиз бўлди. Ўйиннинг босими бунга халал берди, шекилли. Саудия ва Австралия билан учрашувларда ёмон ҳаракат қилмаган эдик.

— Мусобақага энг кучли футболчиларни олиб бордим, деб айта оласизми?
— Ўзимиз энг муносиб деб билган 23 нафар футболчини ОЧга олиб кетдик. "Насаф"дан таклиф қилинган 9 нафар футболчи ўз клуби сафида доимий ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар эди. Ўзбекистон клубларида яхши футболчилар бор. Ўзбекистонда ёш футболчиларни тарбиялаш яхши йўл қўйилган деб айта оламан. 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг ўз клуби сафида мажбурий қилиб қўйилган талаб ўйинчилар учун фойдали бўлди деб ҳисоблайман. Эртага ЎФА билан тузилган шартномам якунига етади ва биз уни узайтирмасликка қарор қилдик.

— Аввалги ишлаган жамоаларингиздаги футболчилар билан Ўзбекистондаги футболчилар ўртасидаги асосий фарқ нимада деб ўйлайсиз?
— Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Айниқса, ёш футболчилар катта салоҳиятга эга. Улар ўз устиларида ишлашни тўхтатмасликлари керак. Ишлаганда ҳам максимум куч билан ишлашлари керак. Ўзбек футболчилари машғулотларда тактика устида яхши ишлашади. Жисмоний жиҳатдан ҳам мусобақада ёмон кўринмадик. Бирга ишлаган шогирдларимдан хурсандман.

— Миллионлаб халқимиз кутган натижага эришилмади. Балки кетиш олдидан мухлисларимиздан узр сўрашингиз керакдир?
— Ўзбекистон халқи ва мухлисларга миннатдорлик билдираман. Сўнгги 2та ўйинда улар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Буни ҳис қилган футболчилар ҳам мусобақада борини бериб ўйнашди. Афсуски, олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Учта йўлланма берилган турнирда тўртинчи олганимиз дилимизни вайрон қилди. Сафимизда яхши футболчилар йиғилган. Улар келажакда яхши натижаларга эришишлари керак. Мен Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорлик билдираман. Ҳамкорликда яхши ишладик деб ўйлайман. Бизнинг фаолиятимизни ёритиб борган ОАВга миннатдорчилик билдираман.

— Қайси қобилиятига қараб Ислом Қобилов жамоа сардори этиб тайинланган эди?
— У жамоа етакчии, ҳақиқий лидери. Тўғри, баъзида индивидуал хатолар бўлиб туради.

— Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Ўзбекистондаги фаолиятимда кўнглим тўлди ва тўлмади деб айтишим мумкин. Биринчидан, биз самарали фаолият олиб бордим. Қайсидир ўйинчига нимадир бера олдим. Жумладан, шу пайтгача олимпия терма жамоасига чақирилмаган Ойбек Бозоровни мусобақага олиб бордим. У турнирда ёрқин ўйин намойиш қилган футболчилардан бири бўлди. У миллий терма жамоада ўзини кўрсата олади деб ўйлайман. Биз олимпиадага муносиб эдик. Аммо футболда омад деган нарса ҳам бор. У баъзида ҳал қилувчи омилга айланади.

— Нима деб ўйлайсиз, нима учун хорижлик мураббийлар ҳам Ўзбекистонда керакли натижага эриша олмаяпти? Аввал Купер, энди эса Сиз...
— Қийин савол. Айни пайтда ҳамма жамоа энг яхши бўлишга ҳаракат қилади ва рақобат юзага келади. Ўзбекистонда ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда рақобатбардош бўлишда интилиши керак. Рақиблар қанчалик яхши тайёрланса, Ўзбекистондаги барча футболчилар, мураббийлар ва барча-барча имкониятдан кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Яна бир нарса: Ўзбекистон чемпионати даражаси, масалан, Корея чемпионати даражасидан пастроқ бўлиши мумкин. Бу ҳам таъсир кўрсатади. Умуман олганда, футбол ичидаги барча-барча ишлашдан тўхтаб қолмасдан, ўз имкониятидан ҳам кўпроқ ишлашда давом этиши керак.

— Сўнгги ҳал қилувчи ўйинларда бизга нима етишмаяптики, ютқазиб қўйяпмиз. Балки бизга кўринмаган ниманидир сиз аниқлагандирсиз?
— Фаолиятим давомида кўрдимки, ростдан ҳам ўзбек жамоалари ҳал қилувчи ўйинларда ютқазиб қўймоқда. Масалан, олимпия терма жамосида ҳам барча нарсани футболчиларга тўлиқ тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо энг керакли паллада босим туфайли бўлса керак, ўйинчилар хатога йўл қўйишди. Бу ҳам сабаблардан бири, аммо яна бошқа сабаб ҳам бўлиши мумкин.

— Биз мусобақада 6та ўйиннинг 3тасида ютқаздик, фақат ўзимиздан кучсизроқ бўлган иккита жамоани ютдик. Тайёргарлик жараёнида балки қандайдир хатоларга йўл қўйгандирсиз?
— Муваффақиятсизликдаги масъулиятни мураббий сифатида ўз зиммамга оламан. Мусобақада асосан кичик ҳисоблар қайд этилди. Ким биринчи гол урган бўлса, ўша ғалаба қозонди. Масалан, Саудия билан ўйинда рекошет туфайли гол ўтказдик. Аммо биз шунча ҳаракат қилган бўлсак-да, сўнгги иккита ўйинда эса гол ура олмадик. Кичик деталлар кўп нарса ҳал қилди.

Олимпия терма жамоасидаги йигитлардан Ҳусниддин Алиқуловнинг келажаги порлоқ деб айта оламан. Шунингдек, асосий дарвозабонимиз жароҳат олгани сабабли, унинг ўрнига ёш Абдувоҳид Неъматовни қўйишга қарор қилдик. У ҳам катта тажриба тўплади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:44, 30.01.2020.
Ўқилди: 7152 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.