Испания кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган ўйинларнинг сўнгисида кутилмаган натижа қайд этилди.
Ла лигада 3-поғонада бораётган «Севилья» Сегунда вакили «Мирандес» уйига сафар уюштириб, имкониятни бой бериб қўйди.
Мезбонлар рақиб дарвозасига 3 марта йўл топишди. Фақатгина иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Нолито "Севилья"нинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Севилья" Испания кубогини тарк этган бўлса, "Мирандес" чорак финалга чиққан қуйи лиганинг ягона вакили бўлди.
Испания кубоги, нимчорак финал
Мирандес – Севилья 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 7 Матеус Айяс, 2:0 – 30 Матеус Айяс, 3:0 – 85 Рей, 3:1 – 90 Нолито.
Мирандес – Лимонес, Онайндиа, Гонсалес, Серхио Гонсалес, Пенья (Гуриди, 64), Рей (Кихера, 88), Мальса, Санчес, Меркеланс, Матеус Айяс (Маркос де Соуза, 74), Энрик Франкеса.
Севилья – Вацлик, Диего Карлос, Эскудеро, Навас, Кунде (Жордан, 46), Банега (Окампос, 46), Гудель, Оливер Торрес, Нолито, де Йонг, Мунир (Эн-Несири, 46).
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (33), Мунир (37), Диего Карлос (53), Матеус Айяс (55), Эскудеро (76), Санчес (78), Серхио Гонсалес (80), Нолито (90).