Кириш Регистрация

«Ман Сити» «янги Алвеш»ни «Барселона»дан олиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Куритиба» клуби ҳимоячиси Ян Коуто «Барселона»га эмас, «Манчестер Сити»га ўтадиган бўлди.

Аввалроқ каталонияликлар 17 ёшли бразилиялик футболчи учун 5 миллион евро таклиф қилиб, ушбу трансферни деярли ҳал қилиб қўйган эди. Аммо «Ман Сити» кўпроқ таклиф бериб, Коутони қўлга киритди.

Чоршанба куни ўйинчи ва унинг агенти Манчестерга ташриф буюриб, трансферни расмийлаштиришди. «Шаҳарликлар» Ян учун 9 миллион евро тўлашади ва яна 6 миллион евро бонус назарда тутилади.

Коуто июнь ойигача — у 18 ёшга тўлгунга қадар «Куритиба» сафида қолади.

Коуто ноябрь ойида Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Маълумот учун, футболчини Бразилияда “янги Дани Алвеш” дея эътироф этишмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:03, 31.01.2020.
Ўқилди: 5424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик