Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ана холос! Биринчи марта стадионга пиротехника воситаларини олиб киришга рухсат берилди

Баҳо:
+ | -

Германияда биринчи марта стадионда пиротехника воситаларига расмий равишда рухсат берилди. Бунгача клубларга миллион евро жарима солинган эди.

“Гамбург” Бундеслигага қайтишга ҳаракат қилмоқда. “Карлсруэ” устидан қозонилган ғалаба нафақат “Гамбург”ни биринчи поғонага олиб чиққанлиги учун муҳим бўлди (гарчи вазият “Арминия” билан бўладиган учрашувда ўзгариши мумкин). Ушбу баҳсда Германия футбол иттифоқи биринчи марта мухлисларга пиротехника воситаларидан фойдаланишга рухсат берди.

Гамбурглик мухлисларга майдонга кириш пайтида ўнта тутунли бомба ёқишга рухсат берилди. Учрашув олдидан махсус комиссия ушбу бўлакларни баҳолаб, улардан фойдаланишга рухсат берди (барчаси ҳужжатлаштирилган). Пиро-шоу пайтида қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва полициячилар Гамбургдаги фан стенди ёнида навбатчилик қилишган.

 

Немис футболидаги пиротехника жуда жиддий мавзу. 2010 йилдан бери Германия футбол иттифоқининг йиғилишларида пиротехника воситаларидан стадионларда фойдаланишга расмий равишда рухсат бериш ташаббуси мунтазам муҳокама қилинмоқда. Аммо ҳар сафар бунга қарши чиққан амалдорлар бор эди.

Пиротехника воситаларидан фойдаланишга расмий рухсат бериш ғояси, ҳатто мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун доимий равишда жаримага тортиладиган клублар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўтган мавсумнинг ўзида Бундеслига клублари Германия чемпионати ўйинлари давомида пиротехника воситаларидан фойдаланаётган мухлислар учун миллион евродан кўпроқ пул тўлаган.

“Гамбург”нинг ўзига келсак, унинг раҳбарияти ўтган мавсум натижаларига кўра уй ўйинларида пиротехника туфайли 294 минг еврога чек ёзди. Қизиғи шундаки, "Гамбург" хўжайинлари "Сент-Паули"га қарши битта уй дербисидан кейин 150 минг евро тўлашган.

Манба: gol.ru
Киритилди: 15:06, 09.02.2020.
Ўқилди: 6403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.