Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сарри: "Сўнгги уч ҳафтада ”Ювентус"нинг ҳаракати тўхтаб қолди"

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри «Милан» (1:1) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳимоядан чиқишда ва аниқ пасларни амалга оширишда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик. Ҳаракатимиз давом этмоқда, ишлашда давом этяпмиз. Оддий бўлган вазиятларда гол ўтказиб юборяпмиз худди бугунгидек. Менинг фикримча, ўша вазиятда тўпни қайтариб юбориш қийин эмасди. Баъзида жуда секин ҳаракат қилдик ва жарима майдончаси ичида Ибрагимовичга эркинлик бериб қўйдик. Тўғри, унга узатилган тўплар етиб бормади, лекин унинг ҳаракталари ҳимоямизга қаршилик кўрсатди. Ҳимояда етарлича тажовузкор ўйин намойиш эта олмадик. Сўнгги уч ҳафтада ҳаракатларимиз тўхтаб қолди, оддий вазиятларда гол ўтказиб юборяпмиз. Бошқа тарафдан олиб қараганда, А Серияда энг яхши ҳимояга эга бўлган клубдан атиги иккита гол ўтказиб юбордик, шу сабаб, буни катта муаммо деб бўлмайди. 15 кун аввал ажойиб формада эдик, бугун аввалгига қараганда ёмонроқ, аммо яна 15 кун мобайнида аввалги формамизга қайтиб олишимиз мумкин. Футболда башорат қила олмайсиз, лекин бугун ёқимли лаҳзаларни ҳам кўрдим, — Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Киритилди: 11:09, 14.02.2020.
Ўқилди: 2870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.