"Тоттенҳэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатидаги "Астон Вилла" га қарши бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизни жуда оғир ҳафта кутмоқда. Якшанба куни "Астон Вилла", чоршанба куни "Лейпциг", шанба куни "Челси". Биринчи ўйин осон бўлмайди.
Астон Вилла - Премьер-лигада қолиш учун курашаётган яхши жамоа. Шунингдек, улар Англия Лига кубоги финалига чиққанидан кейин ўзларини юқори баҳолашади.
Бу қийин ўйин бўлади. "Лейпциг"даги ўйинни унутиб, бор имкониятдан фойдаланишимиз керак ", - деди Моуриньо.