Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

«Шаҳр Ходро» мураббийи: «Бизда ютқазиш деган нарса йўқ. Ғалаба қозониш ёки ўрганиш»

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.

– Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. 3та имкониятдан фойдалана олмадик. Агар биринчи гол ура олганимизда, ўйин натижаси умуман бошқача бўларди. Иккинчи таймни ҳам яхши бошладик, 1-голдан сўнг йигитларнинг руҳияти тушиб кетди ва қарши ҳужумларда жазоландик. Аммо футболчиларим кўрсатган ўйиндан фахрланаман.

– Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки қандайдир бошқа режангиз бормиди?

– Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.  Ўтказиб юборилган голларди унинг айби йўқ.

– Бугунги ўйинни бошқариб борган ҳакамлар ҳақида қандай фикрдасиз? 

– Уларнинг хатти-ҳаракатларидан кўнглим тўлмади, бир қанча хатоликларга йўл қўйишди. Агар улар пенальти белгилашганда ўйиннинг натижаси буткул бошқача бўлиши мумкин эди.

– Сафингизда украиналик легионер бор, бироқ деярли уни майдонга туширмаяпсиз...

– Бу футболчини ўйнатмоқчи эдик. Лекин «Пахтакор»дек жамоага қарши 2та марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Уларнинг ҳимоясида баланд бойлик ҳимоячилар мавжуд эди.

– "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол"га қарши ўйнадинглар икки жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

– «Ал-Ҳилол» – Осиёнинг энг кучли жамоаси. «Пахтакор» эса янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиб, шаклланиб бораётган жамоа. "Пахтакор" ҳақида бир нарса дея олмайман. Улар учун мавсум энди бошланди. Бу клуб ҳақида 1 ойдан сўнг хулоса чиқарса бўлади.

Биз италиялик мураббийларда бир гап бор: ғалаба қозонамиз ёки ўрганамиз. Бугун биз ўргандик. Жамоамиз биринчи бор ОЧЛда қатнашаётганини ҳам эътиборга олиш керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:29, 17.02.2020.
Ўқилди: 5165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик