"Лейпциг" марказий ҳимоячиси Дайот Упамеканога Европа клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо у жорий мавсум якунлангач, келажаги борасида қарор қабул қилади.
"Айтганимдек, энди мен "Лейпциг"да ўйнашга кўпроқ ҳаракат қиламан. Кейинчалик нима қилишим кераклиги ҳақида ўйлайман. Аммо менга қизиқаётган бир нечта клублар бор", - деди Упамекано RMC Sport нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда француз марказий ҳимоячиси Бундеслигада 18 та учрашув ўтказган.