Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Оддий буюклик

Баҳо:
+ | -

Инқироз кўчасига кириб қолган клублар, ҳар қандай муаммони енгиб ўтишни, минг бор йиқитсалар, минг бир марта ўриндан туришни “Ювентус”дан ўрганишлари зарур. Футболчилар эса, Роберто Баджодан...

Футболчи фақатгина яшил майдон ижрочиси эмас, ҳаётда ҳам гоҳида ниманидир ўргата олади. Баджо сиймоси унинг кўксидаги олтин медаллар билан эмас, ҳайратли натижалари билан эмас, айнан қийин онларда инсон ўзини қандай тутиши билан эсланади. Умрбод жароҳатлар билан тўп сурган, миллат жамоаси учун клублар либосларини пайпоқдек алмаштирган, жаҳон чемпионати арафасида сайёранинг энг яхши футболчисига айланиб тураверган юлдуз бугун 53 ёшни қарши олди.

Бугунги футбол Баджони тушуниши қийин. Манфаатлар устига қурилган яшил майдон ўйини Роберто ўз олдига қўйган мақсадлар олдида компьютер ортиқча юкни кўтара олмай “қотиб қолгандек” осилиб қолади.

Ишонинг, мен қийин пайтлари улуғ авлиёлар ҳаётини, ўгитларини эслаш билан бирга нимагадир “ҳаёт саҳнида ҳеч нарсани ўргатишга яроқсиз” футболдан фақат Баджонинг фаолиятини хотирга олиб, недир ҳаловат топардим. Инсон ҳаракат қилса, сабр мезонида турса, боради ўша манзилига, дердим. Роби жимгина курашишни, дунё сени унутиб юборганда ҳам таслим бўлмасликни ўргатарди гўё.

Баджонинг феъли буткул бошқача. У ўзининг суюмли “мовий либоси”да жаҳон чемпиони бўла олмаса-да, 2006 йили барча италиялик сингари қувонган. “Мен таркибида йўқманку, булар мендан кейин ғолиб бўлишди-ку” демаган. Дель Пьеро гол урганида, ўғилчасини қучоқлаб кўтариб олганини ҳикоя қилган. У терма жамоасини, Ватанини ростан севганки, ўзининг қаҳрамонлигисиз кечган мундиалда ҳам термаси учун шодлана олган. Ҳақиқий италиялик деб қўйишади Баджони. Аслида ҳақиқий инсоннинг инсофли қарашлари...

Баджо тенгилар мураббий бўлиб фаолият юритишяпти. У бу ишга қўл урадими, йўқми, билмадим. Аммо “узунсоч” мураббий бўлмаса ҳам ажабланмайман. Ҳаммадан кўра кўпроқ тер тўккан, оқибатда ҳаммадан омадсиз бўлиб чиққан даҳо тасаввуримизда футболчи бўлиб қолгани яхшироқ. Фаолиятида охирги нуқтаси топилмайдиган ягона юлдуз ўлароқ...

Руслар айтганидек, Пушкинни биз қариганини тасаввур қила олмаймиз. Баджони ҳам...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 21:38, 18.02.2020.
Ўқилди: 4764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.