Европа Лигасининг 1/16 финал босқичида "Брюгге" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийиОле Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жорий мавсум бошқа майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.
"Умид қиламанки,Рэшфорд мавсум сўнггида бўлса ҳам майдонга тушади. Унинг тикланиши учун яна бир неча ой вақт керак бўлади. Агар у Евро-2020гача формасини тиклаб олмаса, у ҳолда у ҳеч қаерга кетмайди. Уни қайта тиббий кўрикдан ўтказдик ва унинг жароҳати биз кутгандан кўра анча жиддий бўлиб чиқди", - Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “манкунианлар” расмий сайти.