Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

А серия. «Милан» бир киши кўп ўйнаб, ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 25-тури доирасида «Милан» сафарда «Фиорентина» меҳмони бўлиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Биринчи бўлимда Златан Ибраҳимович рақиб футболчиларини алдаб, дарвозани ишғол қилган эди. Аммо ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, голни бекор қилди. Боиси, швециялик футболчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида тўп унинг қўлига теккан эди.

Иккинчи бўлим аввалида миланликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жарима майдони томон етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб Ребич етиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп йўл-йўлакай мудофаа вакилига тегди ва рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан "Фиорентина" футболчиси Далберт Энрике майдондан четлатилди. "Россонери" эса бир киши кўп  бўлиб ўйнаб ғалабани қўлдан чиқарди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ҳакам баҳсли вазиятда "Милан" дарвозаси томон пенальти белгилади. Пульгар томонидан йўлланган зарбага Беговичнинг қўлига тегди, аммо тўп барибир тўрга бориб тушди.

Ушбу дуранг туфайли Пиоли жамоаси "Наполи"ни 6-ўринга ўтказиб юборди.

Италия А серияси, 25-тур
Фиорентина – Милан 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 56 Ребич, 1:1 – 85, пенальти Пульгар.
Фиорентина – Дронговски, Лирола (Игор Жулио, 73), Касерес, Миленкович, Далберт, Пульгар, Данкан, Кьеза, Кастровилли (Кутроне, 68), Пеццелья, Влахович.
Милан – Доннарумма (Бегович, 52), Конти, Романьоли, Тео, Габбия (Мусаккьо, 74), Кастильехо (Салемакерс, 80), Кессиэ, Чалханоглу, Беннасер, Ибрагимович, Ребич.
Огоҳлантиришлар: Беннасер (12), Чалханоглу (24), Касерес (76), Тео (85).
Четлатиш: Далберт (62).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:50, 23.02.2020.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.