“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жамоадан кетмайди. УЕФАнинг қарори унинг фикрини ўзгартира олмайди.
Бельгиялик футболчи узоқ йиллар “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилмоқчи ва жамоадан кетиш ҳақида умуман ўйламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.